Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 17/I

Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)

Ақоид. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид ан-Насафий” асарига шарҳ ёзган бўлиб, у мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи мажмуа ҳисобланади. Амир Темур ҳукмронлиги даврида машҳур калом илми олимларидан бири бўлган, Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний ушбу шарҳни 768/1367 йил апрель ойида Хоразмда кўчирган. Шарҳ машҳур шарҳлардан бири деб тан олиниб, мадрасаларда дарслик сифатида кенг кўламда фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله المتوحد بجلال ذاته وكمال صفاته المتقدس فى نعوت الجبروت عن شوايب النقص وسماته والصلاة على نبيه محمد المؤيد بساطع حججه وواضح بيانه وعلى آله واصحابه هداة طريق الحق وجماعته …

Асар сўнги (в. 84а) :

… والابرص واحياء الموتى فالترقى والعلو انما هو فى امر التجرد واظهار الاثار القوية لا فى مطلق الشرف والكمال فلا دلالة على افضلية الملائكة

Библиография : GAL I, 427 ; SB I, 758 ; BnF Arabe № 1234-1262 ; Sarkis, col. 637 ; VOHD XVII B,3 № 88 ; Kenderova № 18 ; СВР IV, № 3268-3275 ; Халидов, № 1376-1421 ; Кина № 2473 ; Қарши, № 18 ;Туркестон, № 19 ; Нукус № 68.

Колофон (в. 84а) :

… والله اعلم بالصواب واليه المرجع و المآب تمت الكتاب در تاريخ شهر رمضان ١٢١١ سنة بود كه در بست يكم رمضان اين فن باتمام پرسيد على يد الاضعف الفقير الحقير ملا ترسون باقى ابن ملا حاجى باقى كرميس غفر الله ذنوبهما يستر عيوبهما والله اعلم بالصواب

Кўчирилган сана (в. 84а). : рамазон 1211/1797 й. март

Хаттот (в. 84а) : Мулло Турсун Боқи ибн Мулло Ҳожи Боқий Кирмис.

Настаълиқ. 84 варақ. (в. 1б-84а) ; + 01а варақда хаттот машқи ; 15 қатор ; мистара ; пойгир; сиёҳи қора ; боб, фасл, оятлари қизил сиёҳда ; матн қизил рамкага олинган, ҳошиясида шарҳ, таржималар бор ; мавзулар қизил сиёҳда белгиланган ; шарқ қоғози; курроса 8 ; матн ўлчами : 130´65 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, бош муқоваси, варақлари намдан зарарланиб, ёпишиб, чирий бошлаган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …