Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ИМОМ-ХАТИБЛАРИ МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ИМОМ-ХАТИБЛАРИ МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказилган навбатдаги танишув дарсида навоийлик имом-хатиблар иштирок этди.

Меҳмонларга дастлаб, марказнинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишларида олиб борилаётган ишлар, эришилган ютуқлар хусусида маълумот берилди.

Шундан сўнг, меҳмонлар Марказ музей фондидан ўрин олган турли экспонатлар, нодир қўлёзма манбаларни томоша қилишди. Муассасага хориждан келтирилган адабиётлар билан танишдилар.

Ўқув-семинар давомида эса, Марказ илмий ходимлари томонидан Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом Бухорийнинг бой маънавий-илмий мероси, мовароуннаҳрлик алломаларнинг калом ва ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти хусусида маърузалар қилинди.

Саёҳат давомида имом-хатиблар шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабида ҳам бўлиб, у ерда талаба ёшлар учун яратилган шароитларни кўздан кечиришди. Юртимизда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳага қаратилаётган эътибор ва ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар навоийлик имом-хатиблар томонидан алоҳида эътироф этилди. Мазкур йўналишдаги тадбирлар давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …