Home / КИТОБЛАР / ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАРИ ҲАҚИДА

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАРИ ҲАҚИДА

Имом Бухорийнинг фиқҳий мазҳаблари ҳақида аҳли илм турлича гапларни айтганлар.
Тожуддин Субкий ўзининг «Табақотуш-Шофеъийя» китобида, Сиддиқ Ҳасанхон «Абжадул улум»ида ва Ибн Ҳажар ўзининг «Фатҳул Борий» китобида имом Бухорийнинг шофеъий мазҳабида бўлганликларини айтганлар.Ибн Қайюм Жавзия ўзининг «Иъломул муваққиъийн» китобида ва Ибн Абу Яъло ўзининг «Тобақотул Ҳанабила» китобида имом Бухорийни ҳанбалийлардан, дейишган.
Шайх Тоҳир Жазоирий, шайх Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий ва бошқалар эса «Имом Бухорий ўзлари мужтаҳид фақиҳ бўлганлар», дейдилар. Ушбу гапни кўпчилик уламолар қўллаб-қувватлашади.

Манба:@islomuz_kanal

Check Also

АБУ АБДУЛЛОҲ МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ БУХОРИЙ (810-870)2-қисм

Манбаларда Имом Бухорий ўз ватанида ва хорижий юртларда мингдан ортиқ устозлардан ҳадис ривоят қилгани кўрсатилган. …