Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حاشية على تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Ҳошияту аъла таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийяти фи шарҳ ар-рисалати аш-шамсийя)

حاشية على تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Ҳошияту аъла таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийяти фи шарҳ ар-рисалати аш-шамсийя)

№ inv. MR 4/II

Муаллифи. Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний (ваф. 816-1413 й.).

Мантиқ. Асар Нажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига Қутбиддин Розий Таҳтаний (ваф. 766/1364 й.) “Таҳрир ал-қавоид ал-мантиқийя” номли шарҳ ёзган. Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний эса бу асарга ҳошия ёзган. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил масалалар ёритиб берилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 137б).

Асар боши (в.137б) :

قوله و رتبته على مقدمته و ثلث مقالات هكذا وحد عبارة المتن فى كثير من النسخ و الصواب … .

Асар сўнги (в. 228б) :

…المذكور اجيب مابه لا ندرى تقدير يحصل لئلا يجعل المعنى قال الحندى اذا تعلق الطرف يعلم …

Настаълиқ. 91 варақ. (в. 137б-228б) ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´60 mm. ; варақ ўлчами : 230´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. Муқовани ичида “ин китобе Мулло ибн Муҳаммад Пошшо 1334/1916 й.” ёзуви бор.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …