Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / САМАРҚАНД ИМОМЛАРИ ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИДА БЎЛДИ

САМАРҚАНД ИМОМЛАРИ ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИДА БЎЛДИ

Аввал хабар берилганидек, айни кунларда имом-хатибларнинг билим савиясини ошириш, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратувчилик ва бунёдкорлик ишларидан яқиндан хабардор этиш мақсадида уларнинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига саёҳатлари уюштирилиб, ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси жорий йилнинг 7 октябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида самарқандлик имом-хатиблар иштирокида бўлиб ўтди.

Меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олди. Диний соҳа ходимларига марказнинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишларида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди. Эришилган ютуқлар алоҳида эътироф этилди.

Ўқув-семинар давомида эса, Марказ илмий ходимлари томонидан Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом Бухорийнинг бой маънавий-илмий мероси, Мовароуннаҳрлик алломаларнинг калом ва ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти хусусида маърузалар қилинди.

Саёҳат давомида имом-хатиблар Ҳадис илми мактабида ҳам бўлиб, у ерда талаба ёшлар учун яратилган шароитлар ҳамда муассаса кутубхона фондидан ўрин олган илмий асарлар билан яқиндан танишди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …