Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқи Миср нашри нигоҳида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқи Миср нашри нигоҳида

Мисрнинг “Ал-Хабар ал-ёум” газетаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси юбилей 75-сессиясининг умумсиёсий мунозараларидаги иштирокига бағишланган мақола чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ал-Хабар ал-ёум” газетаси мақоласида Шавкат Мирзиёевнинг нутқи мамлакатни модернизация қилиш жараёнида жаҳон ҳамжамияти ва БМТ тузилмаларининг ресурсларидан унумли фойдаланиш имкониятини яратгани таъкидланган.

Сўнгги уч йил ичида Тошкент томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган 5 та муҳим таклиф ҳаётга тадбиқ қилингани, шу жумладан 3 та резолюция қабул қилингани ҳамда ушбу ташаббуслар Марказий Осиё минтақасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, диний бағрикенглик ва таълим соҳасини ривожлантиришга йўналтирилгани алоҳида қайд этилган.

Мақолада Ўзбекистоннинг Орол денгизи инқирозини бартараф этиш бўйича яна бир ташаббусига урғу берилди. БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди ташкил этилгани ва унинг фаолиятига 26,1 миллион долларлик ҳомийлик маблағлари жалб қилингани таъкидланган. Шу билан бирга жорий йилда ушбу мақсадларга 200 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ва грант маблағларини йўналтирилди.

Мақолада Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини қабул қилиш, барқарор тараққиёт мақсадларига эришишда парламентлар ролини ошириш, қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Президенти таклифлари юқори баҳоланган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …