Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 105/IV

Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган).

Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва бобларга ажратилган ҳолда баён қилинган. Шунингдек, асар ва ҳошиясида меросга оид оят, ҳадислар келтирилган. Жумладан, мерос тақсимоти арифметик мисоллар билан билан кенгайтириб берилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 23б).

Асар боши (в. 23б) :

الحمد لله رب العالمبن حمد الشاكرين و الصلوة على خير البرية محمد و آله الطيبيت الطاهرين قال رسل الله صلى الله عليه والسلم تعلموا الفرائض و علموها الناس …

Асар сўнги (в. 46б):

… وقال على وابن مسعود رضى الله عنهم يرث بعضهم من بعض الا مما ورث كل واحد منهم من صاحبه

Колофон (в.46б) :

تمت

Настаълиқ. 26 варақ. (в. 23б-46б) ; 47а бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 115´55 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мирзо Ибадуллоҳ.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланиб, чирий бошлаган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …