Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 35/II

Муаллифи. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.).

Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 179б).

Асар боши (в. 179б) :

الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين و الصلوة و السلام على خير خلقه محمد واله و اصحابه اجمعين اعلم ان العبد مبتلى …

Асар сўнги (в. 185б) :

… و ترك الفرض من الفرائض بلا عذر و لوطرا فواته بدون اختياره و تعمد الحدث

Колофон (в. 185б) :

تمت سنة ١٢٨٤

Кўчирилган сана (в. 185а): 1284/1867 й.

Настаълиқ. 7 варақ. (в. 179б-185б) ; 186а, 187а бўш варақ ; 186б  варақда Сулаймон алайҳиссалом ва чумоли ҳақида шеър бор ; 187б Шоҳ Машраб ғазали бор ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´85 mm. ; варақ ўлчами : 270´155 mm. ; варақлари шарқона рақамланган.

Саҳҳоф : Мулло Қамар

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …