Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТУРКИЯНИНГ МАРМАРА УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА НАВБАТДАГИ ОНЛАЙН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ТУРКИЯНИНГ МАРМАРА УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА НАВБАТДАГИ ОНЛАЙН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йил 2 сентябр куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ZOOM платформасида навбатдаги онлайн учрашув ташкил этилди. Онлайн мулоқотда Туркиянинг Мармара университети профессори Кемал Йилдиз “Фақиҳлик ва сўфийлик ўртасидаги муносабат” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.

Семинарда Марказ тадқиқотчилари, юртимиздаги диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг профессор ўқитувчилари ва ёш олимлари, соҳа мутахассислари ҳамда илмий изланувчилар қатнашди.

Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан машҳур фақиҳлар, бизгача етиб келган машҳур фиқҳий асарлар ва уларга ёзилган шарҳлар, Мовароуннаҳр фақиҳларининг фиқҳ илми ривожига қўшган ҳиссаси ва тасаввуф таълимотлари ва мақсадлари тўғрисида маъруза қилиб, ўз илмий изланишлари давомида тўплаган маълумотлари билан ўртоқлашди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Диний-маърифий тадбирлар бўлими

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …