Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонда халқаро конференцияда иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонда халқаро конференцияда иштирок этмоқда

Кеча 10 октябр Қирғизистондаги Қирғиз Турк  Манас Университетининг  Илоҳиёт факультетида халқаро конференция ўз ишини бошлади. “Ўрта Осиё олимларининг ислом маданиятига қўшган ҳиссаси”  номли конференцияни Қирғиз Турк  Манас Университетининг ректори очиб берди ва меҳмонлар томонидан маърузалар қилинди.

Илмий анжуманда ўзбекистонлик вакиллар ҳам қатнашмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидан  қатнашаётган 3 илмий вакил: Ш. Умаров, О. Юсупов, О. Муҳаммадиев ва Имом Термизий халқаро марказидан профессор Ж. Мирзаевлар  ҳам илмий анжуманда ўз маърузалари билан иштирок этди.

Асосий маърузалар Ўрта Осиё диёридан чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий ва бошқа алломалар, фақиҳлар ҳаётига бағишланган.

Имом Бухорий хақаро илмий-тадқиқот маркази
Халқаро алоқалар бўлими

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …