Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАХДУМИ АЪЗАМ – МАЪРИФИЙ ИСЛОМ НАЗАРИЁТЧИСИ

МАХДУМИ АЪЗАМ – МАЪРИФИЙ ИСЛОМ НАЗАРИЁТЧИСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони – Имом Бухорий ҳамда юртимиздан етишиб чиққан бошқа улуғ мутафаккир ва алломаларнинг бой мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси, илм-фан тараққиёти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур тадқиқ этиш ва улар ёзиб қолдирган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш орқали халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу мавзуларга доир илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш ва амалга ошириш белгиланган.

Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 26 август куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида, марказ директори бош маслаҳатчиси фалсафа фанлари доктори, профессор Б.О.Тураев ва профессор М.Артиковларнинг 3 тилда чоп этилган “Махдуми Аъзам ҳаёти ва илмий-маънавий мероси” номли китоблари тақдимотига бағишланган тадбир ZOOM платформаси орқали он-лайн ўтказилди.

Буюк аллома ҳаёти ва илмий-маънавий мероси ҳақидаги китоб  тақдимотига бағишланган он-лайн семинарда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, ИРСИКА (Туркия), Тошкент ислом институти, Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети, Самарқанд давлат иқтисодиёт ва сервис институти, Самарқанд давлат чет тиллар институти профессор-ўқитувчилари, соҳа мутахассислари, марказ илмий ходимлари ва тингловчилар иштирок этди.

Тақдимот иштирокчилари томонидан мазкур буюк аждодимизнинг ибратли ҳаёти ва бой илмий-маънавий меросига бағишланган китоб аввало ислом динининг маърифий жиҳатларини ёритишда, ёшларда ватанпарварлик, миллий ифтихор туйғусини уйғотишда, уларнинг илм-маърифатини, дунёқарашини кенгайтиришда, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланганлиги билан жуда кўп тиражда нашр этилиб, халқимиз, айниқса ёшларимизга етказилиши муҳимлиги тўғрисида таклиф ва тавсиялар бердилар.

Тадбир иштирокчилари китоб муаллифларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этиб, батафсил жавоблар олдилар.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Диний-маърифий тадбирлар бўлими 

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …