Home / ЯНГИЛИКЛАР / “Ал-Азҳар” шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб юртимизга ташриф буюрди

“Ал-Азҳар” шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб юртимизга ташриф буюрди

Бугун, 10 октябрь куни Миср Араб Республикаси Бош имоми, “Ал-Азҳар” диний мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди. “Ал-Азҳар” шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб ҳазратлари Ўзбекистонга ташрифлари давомида Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлиб, бир қатор маърифий учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Шайх ҳазратларининг диёримизга ташрифи сайтимизда батафсил ёритиб борилади.

Манба: muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Check Also

«ЎРТА ОСИЁ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ КОДИКОЛОГИЯСИ ЭЛEМEНТЛАРИ»

1-2 май, 2024 йил соат 10:00 да Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро …