Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Анқара Йилдирим Боязид университети билан ҳамкорликда навбатдаги онлайн – семинар ташкил этилди

Анқара Йилдирим Боязид университети билан ҳамкорликда навбатдаги онлайн – семинар ташкил этилди

Бугун 21 август куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиядаги Анқара Йилдирим Боязид университети ҳамкорлигида   “Мовароуннаҳр фақиҳлари илмий мероси ва уларнинг фиқҳ илми ривожига қўшган ҳиссалари” мавзуида навбатдаги онлайн семинар ташкил этилди.

Унда Марказ тадқиқотчилари, юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг профессор ўқитувчилари ва  ёш олимлари, илмий изланувчилар иштирок этди.

Семинарда Анқара Йилдирим Боязид университети Ислом ҳуқуқи кафедраси мудири, профессор Aҳмад Унсал Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан машҳур фақиҳлар, бизгача етиб келган машҳур фиқҳий асарлар ва уларга ёзилган шарҳлар, Мовароуннаҳр фақиҳларининг фиқҳ илми ривожига қўшган ҳиссаси тўғрисида маъруза қилиб,  ўз илмий изланишлари давомида тўплаган маълумотлари билан ўртоқлашди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Машғулотлар амалиёт билан боғланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтган давр мобайнида қатор халқаро нуфузли ташкилот ва илмий …