Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / اربعين حديثا (Арбаъийна ҳадис)

اربعين حديثا (Арбаъийна ҳадис)

Арбаъийна ҳадис (Чиҳл ҳадис)

اربعين حديثا   (جهل حديث)

Муъаллифи: Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий (в. 63б) (1414-1492 й.).

 Ҳадис. Асар Муҳаммад пайғамбар (сав)нинг халқ орасида машҳур бўлган ҳадисларидан қирқ донаси арабий матни билан келтирилиб, унинг таржимаси форс тилида назмий услуб билан келтирилган.

Нусха тўлиқ.

Асар тили: Араб-форс.

Басмала (в. 63б) :

Асар боши (в. 63б) :

صحيح ترين حديثى راويان مجالس دين و محدث مدارس يقين املا كنند حمد دان است … 

Асар сўнги (в. 66б) :

…. بنودكر فضل حق عجيب و غريب    كه بدين اربعين رسى وصول    

Библиография : СВР II, № 1803-23 ; СВР VI, № 4804 ; Rieu I, 17 ; III, 828 ; Ethe I, № 1357.

Колофон (в. 66б)  :                                        

تمت الكتاب هر كه خواند دعا طمع دارام    زانكه من بنده كنه كارم

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 63б-66б) ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ, тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 180´80 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Таякиси чармдан. 

Қўлёзманинг ҳолати :  муқова, варақлари намдан зарарланган, варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …