Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / بحر السعادات (Баҳр ас-саодат)

بحر السعادات (Баҳр ас-саодат)

№ inv. MR 137/I

Муаллифи. Муҳаммад ибн Иброҳим Хожи Тожиддин Ҳарос Казируний (XV аср).

Ҳадис. Асар уч мингдан ортиқ ҳадислардан иборат бўлиб, унда ислом шариати, ақида ва фиқҳий масалаларга оид мавзулар мужассамлаштирган. Ҳар бир мавзуни ёритиш учун ўн икки бўлимга бўлиб, ҳадисларни шарҳлаб, ёритиб берган. Асарнинг форс тилидаги таржимаси ҳам учрайди (Кина № 296).

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد الذى شرف عباده الصالحين بالاعمال و الطاعات و جعل لها شرائطا ليس دونها الوصول للسعادات . و الصلاة و السلام على افضل من اوفى النبوة و الحكم و المعجزات وعلى آله واصحابه المتقدس به فى الأخلاق و الخصال …

Асар сўнгги (в. 29а) :

… فصل: فى مواضع جواز الاذن للخروج وترك الزينة فى الحلاصة و مجموع النوازل يجوز للخروج أن يأذن لها بالخروج إلى سبعة موازع زيارة ابوين و عيادتهما و تعزيتها واحدهما زيارة المحارم  او كانت قبله او غاسلة او كان على اخر حق او الاخر عليها حق كذا فى الطريقة و فيها ايضا و فيما عدا ذلك فى …

Библиография : Ethe,  I 2640; СВР IV, № 3344; СВР X. № 6894 ;  H.-KH, II, № 1663.

Настаълиқ. 29 варақ. (в. 1б-29а) ; + 01, 29б-30а, 31б-23 варақларида ғазал, фатво ва хаттот машқи бор ; 30б-31а, 33а бўш варақ ; 18 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалари бор; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 170´85 mm. ; варақ ўлчами : 235´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : малла рангли муқова, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб кетган, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …