Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 186/V

Муаллифи. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.).

Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 84б)

Асар боши (в. 84б) :

الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين والصلوة والسلام على رسوله محمد وآله واصحابه اجمعين اعلم ان العبد مبتلا …

Асар сўнги (в. 93а) :

…وترك الفرائض من الفرائض بلا عذر ولو طرى في فوته بدون اختياره وتعمد الحدث قد وقع الفراغ

Колофон (в. 93а) :

وديگر مفرات نماز رساينده من است قصدا والله اعلم . محديث ١٢٦٤

Кўчирилган сана (в. 93а) : 1264/1847 й.

Настаълиқ. 10 варақ. (в. 84б-93а) ; 93б-95а варақларда ҳамду сано ва дуолар бор ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´70 mm. ; варақ ўлчами : 250´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Муҳаммад Амин.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари асардан титилиб кетган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …