Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / قصص الأنبيا و چهار يار (Тарих ал-анбиё ва Чаҳор ёр)

قصص الأنبيا و چهار يار (Тарих ал-анбиё ва Чаҳор ёр)

Муъаллифи: Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф. 1730-1798 й.)

Достон. Ўзбек адабиётида  ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Одам алайҳиссалом қиссаси билан бошланиб, охирги замон пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломгача бўлган пайғамбарлар ҳақидаги қиссалар, шунингдек, пайғамбар а.с. ва тўрт саҳоба – Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумларларнинг халифалик даври ва шаҳарларни фатҳ этишлари, шунингдек, кўрсатган қаҳрамонликлари баён қилинган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқима образдан иборат.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар тили: Туркий.

Асар боши (в. 1а) :

… اكر خلق ايمان كر اولسه لار بر جمع          كه برناخن يراته بيلمكاي هم

كه اول يكتا ايرور معبود عالم                       بنار اندن نه كيم مقصود عالم …             

Асар сўнги (в. 170б) :

… عجايب قصه رو بردي اندين         كتابلاردين باريب كورسورمه مندن

مدينه خلقي هم بيل بولدى راضى         مضارع كاه بولدى تعبير ماضي

Библиография :  Kat.I.R, I, № 421.

Колофон (в. 170б) :

تمت تمام دفتر الاول

Настаълиқ. 170 варақ. (в. 1б-170б) ; +01 дуо бор ; 171а бўш варақ ; (2 устун шаклда) 14 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари, қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´80 mm. ; варақ ўлчами : 250´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Маҳшар 1283/1866 й.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан. 

Қўлёзманинг ҳолати :  муқоваси, варақлари намдан зарарланган, қурт еган

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …