Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 95/III

Муаллифи номаълум.

Қисса. Асарда тарихий ҳақиқат бадиий акс эттирган бўлиб, ундаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Қиссада Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг ёшлик вақтларида Имом Ҳасаннинг аввал заҳарланиб ўлдирилиши ва ундан кейин Имом Ҳусайннинг Карбалода шаҳид этилиши воқеалари башорати баён этилган. Шунингдек, мажозий маънода имомларнинг вафоти муносабати билан бобоси Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда онаси Фотиманинг мотам тутишлари назмий усулда келтирилган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқима образдан иборат.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 69б).

Асар боши (в. 69б):

كيل اي راوي ينه ايله روايت

امالاركه ديكل باشقه حكايت …

Асар сўнги (в. 79а) :

… ياغى يوق جيراق اوخشب هم يانب اوجكاى ايديم

منده من يغلاي سنكا انده مدد بولسون سنكا

Колофон (в. 79а) :

تمت تمام شد شد شد

Библиография : Kat. I.R. № 843.

Настаълиқ. 10 варақ. (в. 69б-79а) ;  11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боблари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´90 mm. ; варақ ўлчами : 210´170 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова :  малла рангли картон, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб кетган, айрим варақлари тушиб қолган, ҳолати яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …