Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چهار درويش (Чор дарвеш)

چهار درويش (Чор дарвеш)

№ inv. MR 135

Муаллиф: Мулло Қурбон Хиромий (ХIX аср).

Қисса. ХIX аср ўзбек адабиёти намояндаси. Асар шоҳ Озодбахт ва тўрт дарвеш ҳақидаги қисса бўлиб, унда дарвешлар ўзларининг бошидан ўтган воқеаларни ҳикоя қилиб берган. Қисса маснавий усулида ёзилган ва таълим-тарбиявий томонидан аҳамияти катта бўлганлиги учун халқ орасида жуда машҳур ҳисобланган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

خلائق غه مشهور بولدى سوزوم      ولى بولمديم  انكا  لايق اوزوم

اولوس قيلديلار بويله مندين اوميد      خرد دين داغى منكا  يتتى نويد

و لى بار ايدى منكا يار قديم            انكا بار ايدى زره رغبتيم …

Асар сўнги (в. 164б) :

…هم انى بو صورت نى يوق سيرتى    بو سيرت نى يوق تابقوديك صورتى

بو خذمتكا بزلار نى كيم باشلادى      مكر ايرسه كيلمككا يول باشلادى

Настаълиқ. 164 варақ. (в. 1а-164б) ; 121а бўш варақ ; икки устун шаклда ёзилган ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 125´80 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқовалари йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралиб, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …