Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 61

Муаллиф: Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.).

Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… از شندن ديدن           طرفه العين اى برادر من          اين صفطها بكش خشم فى ست …

Асар сўнгги (в. 284б) :

… بى يخلف  نوشت شمس الدين درفتاوى كافى هم فرمود غير مفيدا كه هست كم زنخود…

Настаълиқ. 284 варақ. (в. 1а-284б) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´115 mm. ; варақ ўлчами : 210´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : таъмирланган.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, титилиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 565/VI Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб …