Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Миср оммавий ахборот воситалари нигоҳида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Миср оммавий ахборот воситалари нигоҳида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Жорий йил 23 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Мармара университети ҳамкорлигида “Саҳиҳи Бухорийнинг Туркия фондларида сақланаётган нусхалари ва бухорийхонлик” мавзусига бағишланган онлайн семинар бўлиб ўтган эди.

Мазкур семинар ҳақида мисрлик журналист Фотима Бадавий Миср Араб Республикасининг “Ал-хабарул-явм” ахборот сайтида “Имом Бухорий таваллуди муносабати билан Ўзбекистонда онлайн-семинар бўлиб ўтди” сарлавҳаси остида махсус хабар эълон қилди.

“Имом Бухорий таваллуди муносабати билан Ўзбекистонда интернет орқали онлайн семинар бўлиб ўтди. Онлайн семинар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази  ва Туркиянинг Марамара университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот хизматининг хабар беришича, онлайн семинарда  ўзбек ва турк олимлари иштирок этган.

Семинарда “Имом Бухорий ҳаёти ва илмий мероси”, “XIX асрда “Саҳиҳи Бухорий” нашрлари: Саҳонапурий билан Абдулҳамидхон нашрларининг қиёсий ўрганилиши”, “Туркияда бухорийхонлик” мавзуларида маърузалар тингланган”, дейилади манбада.

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Имом Бухорийнинг ислом тарихига оид нодир асари тақдимоти

Жорий йилнинг 27 март куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида буюк муҳаддис …