Home / ЯНГИЛИКЛАР / КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Жорий йил 26 июнь куни карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда Марказнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Марказ директори Ш. Зиёдов олиб борди.

Унда фаолиятга доир қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, Марказнинг халқаро ҳамкорлари билан эришилган келишувларнинг ижро ҳолати, таржима ва нашр ишлари, илмий ходимлар томонидан тадқиқот мавзулари бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижалари таҳлил қилиниб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди.

Шунингдек, шу куни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда сўзга чиққанлар томонидан сўнгги йилларда юртимизда матбуот ва оммавий ахборот воситаларига қаратилаётган эътибор, соҳани янада ривожлантириш йўлида амалга оширилаётганислоҳотлар, соҳага доир қабул қилинаётган қарорлар мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Йиғилишда давлат идораларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, халқимизни ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш, ташкилот ва идораларнинг амалга ошираётган ишларини, эришилаётган ютуқларини кенг жамоатчиликка холис ва ишончли тарзда етказишда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг хизматлари алоҳида ўрин тутиши эътироф этилди.

Байрам муносабати билан Марказ матбуот хизмати ва “Имом Бухорий сабоқлари” журнали масъул ходимларига жамоа номидан муносиб эҳтиром кўрсатилиб, уларга Марказнинг эсдалик совғалари топширилди.

Марказ касаба уюшма қўмитаси

Check Also

Марказ олимлари – илмий сафарда

Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров …