Home / ЯНГИЛИКЛАР / ЭЪЛОН! АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

ЭЪЛОН! АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Сиз, Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабаси бўлишни истайсизми?

Шошилинг, юртимиз ва жаҳонда ўз ўрни ва нуфузига эга бўлиб бораётган Ўзбекистон халқаро ислом академиясига абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 20 июндан 20 июлга қадар давом этади(!).

Жорий йилда олий ўқув юртларига ҳужжатлар қабули ва тест синовлари бутун дунёда бўлгани каби Covid-19 пандемияси шароитида ўтказилаётгани боис ўзига хос талаб ҳамда шароитларни тақозо этмоқда.

Маълумки, “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори асосида жорий йилда абитуриентларга кенг имкониятлар берилмоқда.

Энг аввало, абитуриент тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача олий ўқув юрти бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Шунингдек, кириш тест синовлари иккита фандан ўтказилиши ҳам ёшларнинг ўз иқтидорларини тўлиқ намоён этишига шароит яратиши табиий.

Албатта, бу каби янгилик ва енгилликлар ёшларимизнинг илм-маърифатга интилишини қўллаб-қувватлаган ҳолда келажакда етук мутахассис кадр сифатида жамиятда ўз муносиб ўрнини эгаллашига катта рағбат беради.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан ҳам жорий йилда абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва дастлабки имтиҳонларни ўтказишда бир қатор енгилликлар тақдим этилмоқда.

Диққат қилинг, Ўзбекистон халқаро ислом академиясига абитуриентлар белгиланган ҳужжатларни (қуйидаги линк: (https://iiau.uz/en-ca/yangiliklar/yangiliklar/q-bul-komissiyasig-biturient-q-ysi-hujj-tl-rni-topshir-di-22.html)  PDF формат ёки сифатли суратга олиб, уйларида турган ҳолда(!) компьютер ёки зарур имконият мавжуд мобиль алоқа воситаси орқали https://qabul.iiau.uzпортали орқали  топшириши мумкин.

Рўйхатдан ўтишда сўровноманинг белгиланган жойига абитуриент доимий иш фаолиятидаги ўз мобиль(!) телефони рақамини киритиши зарур. Чунки ушбу белгиланган мобиль рақамга СМС хабар орқали дастлабки имтиҳон вақти, интернет ҳаволаси (линк)ҳамда имтиҳонга кириш учун шахсий Логин ва Парол юборилади.

Унутманг! Ҳужжатларингизни онлайн рўйхатдан ўтказишда барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик паспортига кўра расмийлаштирилиши шарт. Агарда исм шарифингиз ёки қайсидир сана ёхуд бошқа номдаги ҳужжат хато юкланса, компьютер тизими автоматик равишда барча ахборотларни рад этади(!). Бу сизнинг ҳужжатларингиз Академия қабул комиссиясига келиб тушмаслигига сабаб бўлади.

Дастлабки имтиҳон қандай ва қачон ўтади?

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 358-сон қарорига кўра жорий йилдан Академияга қабул жараёнида дастлабки имтиҳон жорий этилмоқда. Ушбу синовлар бўлғуси талабанинг ўз интеллектуал салоҳиятини кенгроқ намоён этишига имконият яратиши билан аҳамиятлидир.

Эътибор беринг! Дастлаб 2020 йилнинг 20-июнидан 10 июль соат 17-00га қадар Ўзбекистон халқаро ислом академиясинингhttps://qabul.iiau.uz портали орқали белгиланган тартибда ҳужжатларингизни рўйхатдан ўтказгач, 11-13 июль кунлари дастлабки имтиҳон — Интеллектуал салоҳиятни баҳоловчи тестдан ўтиш талаб этилади. Бунда ҳар бир абитуриентнинг (ҳужжат топширишда расмийлаштирилган) мобиль телефон рақамига СМС хабар орқали интернетнинг иловаси, топшириладиган Интеллектуал тестдан ўтиш куни (санаси), вақти (соати) ҳамда тест саволномасини олишда зарур бўладиган шахсий Логин ва Парол юборилади.

Эслатма! Интеллектуал салоҳиятни баҳоловчи тестни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари ҳақида Академиянинг www. iiau.uzсайти ҳамда расмий телеграм каналлар ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин).

Дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентлар
2020 йилнинг 15-20 июль кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz, унинг ҳудудий бўлимлари ёки Давлат тест маркази сайти орқали Академияга қўшимча равишда тест синови топшириш фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган яна 4 та олий ўқув юртини танлаб, белгиланган тартибда ҳужжат топшириши мумкин.

Манба: iiau.uz

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …