Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / اسرار السالكين (Асрор ас-соликин)

اسرار السالكين (Асрор ас-соликин)

№ inv. MR 132

Муаллифи – номаълум.

Тасаввуф. Асар тасаввуф илмига бағишланган бўлиб, унда панд-насиҳат ва тариқатнинг зикр мажлислари баён қилинган. Уларнинг маърифат, тариқат, камолот йўллари ва одоби ҳақида баён қилинган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

حمد بيحد الهى را و درود بى عدد پادشاهي را كه بر داشت از ديدار رمد رفع السماء بغير عمد  …

Асар сўнги (в. 115б) :

… والحمد الله رب العالمين اولا و اخرا و ظاهرا وباطنا ياوهاب

Колофон (в. 115б) :

تمت الكتاب هذه النسحة الشريف المباركة المسمى اسرار السالكين بخواجه انصارى از جملة قد ما بى واسطة …

Настаълиқ. 115 варақ. (в. 1б-115б) ; + 01 варақда хаттот машқи ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´95 mm. ; варақ ўлчами : 230´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : йўл-йўл мато билан қопланган, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: нусха муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланиб, ёпишиб қолган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …