Home / МАҚОЛАЛАР / БОЙ ИСЛОМ МЕРОСИ ЖАМЛАНГАН МАРКАЗ

БОЙ ИСЛОМ МЕРОСИ ЖАМЛАНГАН МАРКАЗ

Президентимиз томонидан 2017 йил 27 мартда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида» ги қарорнинг қабул қилиниши улуғ аждодларимизнинг ўз мазмун-моҳияти жиҳатидан ўта ноёб ва бетакрор асарларини ўрганиш, халқимиз ва жаҳонга кенг миқёсда танитиш борасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш имконини берди.

Унга асосан, мусулмон дунёси буюк мутафаккирларининг бой мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси ривожига кўшган беқиёс ҳиссаси ва илм-фан тараққиётида тутган ўрнини чуқур тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш, халқаро миқёсдаги ҳамкорлик ва мулоқотни мустаҳкамлаш мақсадида Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани Хўжа Исмоил шаҳарчасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди.
Марказ қисқа фурсатда — 2018 йил январь ойида ҳам миллий, ҳам замонавий меъморлик анъаналари асосида қуриб битказилиб, энг замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Янги муассаса юқори тезликдаги давлат интернет тармоғига уланган, ўз веб-сайти орқали маълумотларни бетўхтов янгилаб боряпти, жумладан, бу ерда ўтаётган халқаро анжуманлар, келаётган и ва юқори мартабали меҳмонлар ҳақидаги хабарлар тезкорлик билан веб-саҳифадан ўрин олмоқда, юқори сиғимли серверда барча ахборотлар архивга олиняпти.

Манба: “Do’stlik bayrog’i” газетаси
2020 йил 27 май, Махсус сон

Check Also

ХIХ АСР ОХИРИ ВА ХХ АСР БОШЛАРИДАГИ САМАРҚАНД МАЪРИФАТПАРВАРЛИК АДАБИЁТИ НАМОЯНДАЛАРИДАН БИРИ САБРИЙ МУФТАҚИРИЙ МЕРОСИ

Сабрий нақшбандия тариқати вориси, ХХ аср бошлари адабий жараёнига ўзига хос ҳисса қўшган, шоир, шайх …