Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / التنقيح الاصول (توضيح فى حل غوامض التنقيح ) (Ат-Танқиҳ ал-усул (в. 3а) (= Тавзиҳ фи ҳал ғовамиз ат-танқиҳ))

التنقيح الاصول (توضيح فى حل غوامض التنقيح ) (Ат-Танқиҳ ал-усул (в. 3а) (= Тавзиҳ фи ҳал ғовамиз ат-танқиҳ))

№ inv. MR 79/IV

Муаллиф: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.)

Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом ҳуқуқи асосларига бағишланган бўлиб, унда Ислом динининг фиқҳ илмида Қуръони карим, суннат, ижмоъ, қиёс ҳамда истинботдан иборат эканлиги, фиқҳий соҳада чиқариладиган ҳар бир фиқҳий масалалар ечими ва қоидалар таҳқиқ ва тадқиқ асосида юзага келиши оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

 Басмала (в. 170б).

Асар боши (в. 170б) : 

اليه يصعد الكلم الطيب من محامد لاصولها من مشارع الشرع ماء ولفرو عها من قبول القبول نماء …

 Асар сўнги (в. 185б) :

… وارجلهم من خلاف اوينفوا من الارض اوقلنا ذكر الاجزية  مقابلتى لا نوع اجنايتى وهى معلومة عادة من قتل اوقتل واخذ ماله

 Настаълиқ. 16 варақ. (в. 170б-185б) ; 186а  бўш варақ ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´80 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Саҳҳоф : Муҳаммад.

Муқова : қизил рангли,босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Такяси чармдан. 

 Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ,  варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العقائد العضدية (Ал-Ақоид ал-Азудийя)

№ inv. MR 108/VII Муаллиф: Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғофур Сиддиқий Мутаразий Шибанкарий Ийжий (ваф. …