Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 3/II

Муаллиф: Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган).

Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва бобларга ажратилган ҳолда баён қилинган. Шунингдек, асар ва ҳошиясида меросга оид оят, ҳадислар келтирилган. Жумладан, мерос тақсимоти арифметик мисоллар билан билан кенгайтириб берилган.

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 25б).

Асар боши (в. 25б) :

 الحمدلله رب العالمين حمدا شاكرين و الصلوة  على خير البرية ….

 Асар сўнги (в. 38а) :

  … قال على وابن مسعود رض: يرث بعضهم فى بعض الا فيما ورث كل واحد منهم من مال صاحبه والله اعلم باصواب واليه الماب 

 

Колофон (в. 38a) :                                          تمت فى شهر مهرم الحرام سنة ١٣٢٨

 Кўчирилган сана (в. 38a) : муҳаррам 1328/1910 й. январь

 Настаълиқ. 14 варақ. (в. 25б-38а) ; 21 қатор ; пойгир ; мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 151´73 mm. ; варақ ўлчами : 260´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланган. 

 Саҳҳоф : Мулло Қудратуллоҳ.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

 Қўлёзманинг ҳолати :  нусха яхши сақланган, муқовадан ажраган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …