Home / МУЗЕЙ / МУЗЕЙ ДЕВОРИДАГИ СУРАТЛАР

МУЗЕЙ ДЕВОРИДАГИ СУРАТЛАР

Музейга кирганимизда ўнг томон юқори қисмидан бошланган биринчи суратда Имом Бухорийнинг илмий сафари бошланиши, яъни 16 ёшида онаси ва акаси Аҳмад билан ҳаж ибодатини мақсад қилиб, Бухородан Арабистоннинг Макка ва Мадина шаҳарларига жўнаб кетиши акс эттирилган.
 
1 – расм.
 
2 – расм.
2 – расмда Имом Бухорийнинг устозларидан таҳсил олиши, ўткир зеҳн, кучли хотирага эга эканлиги акс эттирилган.
 
3 – расм.
3 – расмда Имом Бухорийнинг устозлари билан ҳадис илмидан суҳбати акс эттирилган.
 
4 – расм.
4 – расмда Имом Бухорийнинг ислом диёрларида устозларидан жамлаган ҳадисларни ичидан энг саҳиҳ – ишончли ҳадисларни саралаб, ажратиб олиши акс эттирилган. Шунингдек, ўша суратнинг икки томонида алломанинг нафақат ҳадисшунослик, балки фалакиёт илми, бинокорлик соҳаларига ҳам бефарқ бўлмаганликлари тасвирланган.
 
41 – расм.
 
42 – расм.
 
5 – расм.
5 – расмда айнан ўша суратнинг пастки қисмида Имом Бухорийнинг ҳадисшунос олим эканлигига шубҳа қилган 10 та буюк муҳаддислар томонидан Бағдодда ўтказилган имтиҳон жараёни акс эттирилган.
 
6 – расм.
6 – расмда Имом Бухорийнинг ватан соғинчи ила она юрти бўлмиш Бухорога кириб келиши ва Бухоро халқи томонидан хурсандчилик билан кутиб олиниши акс эттирилган.
 
7 – расм.
7 – расмда алломанинг Бухорода толиби илмларга ҳадис илмидан таҳсил бериши акс эттирилган.
 
8 – расм.
8 – расмда Имом Бухорийнинг Бухорони тарк этиб, Самарқандга кириб келишлиги акс эттирилган.

Музейнинг чап бурчагида Аллоҳнинг 99 та гўзал исм-сифатлари битилган Покистон ислом Республикаси Генерали томонидан ҳадя қилинган доска ўрин олган.

Check Also

Самарқанд қоғозига ёзилган хаттотлик намунаси

10-витрина: “Саҳиҳ ал-Бухорий” асари ХIХ аср. (тошбосма нусхаси) ва Самарқанд қоғозига ёзилган Пайғамбаримиз ҳадисларидан хаттотлик …