Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حاشية عبدالحكيم (Ҳошияту Абдулҳаким)

حاشية عبدالحكيم (Ҳошияту Абдулҳаким)

№ inv. MR 57

Муаллиф: Абдулҳаким ибн Шамсиддин Муҳаммад Ҳиндий Саёлкутий (ваф. 1067/1657 й.).

Мантиқ.Шарҳу Шамсияти ал-Қутбий”асарига ёзилган мукаммал ва муфассал шарҳ бўлиб, “Қул Аҳмад”, “Ҳошияту Абдулҳаким” деган номлар билан машҳур. Унда  мантиқ илмининг моҳияти, зарурати ва  турли хил мантиққа оид масалаларнинг шарҳига битилган фикрларга шарҳлар ёзилган. Асар мантиқ илми билан машғул уломолар учун қимматли манба бўлиб хизмат қилган. Бу асарни бир неча қўлёзма нусхалари мавжуд.

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) : 

قوله هكذا اوجداه كذا مركب من كاف التشبيه واسم الاشارة و ليس بكناية عن غير العدد …

 Асар сўнгги (в.  250 б) :

… التحقيق و رفع استاد السكوك و الادهام نحب …  لسماعه  ارباب التدقيق

 Библиография : Халидов I, № 4558-4560.

 Колофон (в. 250б) : 

و الله الهم لهم للصواب اليه المرجع و المآب   قد تمت هذه عن النسخة الشريفة المنسوبة الى المولوى عبد الحكيم السيالكوتى على يد عبد الضعيف الراجى المحتاج الى رحمة الملك البارى غفر ذنوبه و ستر عيوبه و كشف قلوبه

 اللهم اغفرلى و لوالدى ولجميع المؤمنين و المؤمنات والمسلمين و المسلمات الاحياء منهم و الاموات برحمتك يا ارحم الرحمين 

 Настаълиқ. 250 варақ. (в. 1б-250б) ; 19 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´75 mm. ; варақ ўлчами : 250´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.         

 Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.  Таякиси чармдан.

 Қўлёзманинг ҳолати :  нусха яхши сақланган, варақларининг чет қисми намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 565/VI Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб …