Home / МУЗЕЙ / 1-витрина. Имом Бухорийнинг илмий сафарлари

1-витрина. Имом Бухорийнинг илмий сафарлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази музей фондидаги мавжуд витриналардан муҳаддислар султонининг ҳаёт йўли ва илмий-маънавий мероси ҳақида маълумот берувчи мусаввирлик ишлари, нодир асарлар ва бошқа экспонотлар ўрин олган.

Имом Бухорий ҳаётидан сўзловчи мусаввирлик ишлари таниқли рассом Алишер Алиқулов бошчилигидаги Ҳусан Қосимов, Мурод Азлар Ходжаев, Бахтиёр Алимхонов, Ҳусан Холов, Масъуд Холов ва бошқа мўйқалам соҳибларидан иборат моҳир рассомлар томонидан деворий суратларда юксак дид ила акс эттирилган.

Музей экспонотлари орасидан Имом Бухорийнинг илмий сафарлари акс этган харита ўрин олган бўлиб, ушбу манба ташриф буюрувчиларнинг доим қизиқиш ва ҳайратларига сабаб бўлади.

Аҳмад ибн Сайёр Марвазий Имом Бухорий илмий сафарлари ҳақида: “Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра Жўъфий Абу Абдуллоҳ илм талаб қилди. Одамлар ила мажлис қурди. Ҳадис излаб, сафар қилди ва унда моҳир бўлди. У гўзал маърифатли, яхши ҳофизали эди ва фақиҳлик ҳам қиларди», деган.

Сийрат уламоларининг ихтилофига кўра Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий Ҳаж ва илмий сафарлари ҳақида турли маълумотлар келтириб ўтилган.

Ушбу маълумотлар асосида муҳаддислар султонинг Ҳаж ва илмий сафарлари йўналиши ва масофаси ҳақида қисқача баён этамиз.

Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий дастлабки билимларини Бухорода ўзлаштириб қуйидаги йўналишда сафар қилганлар.

Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг 40 йиллик илмий сафарлари тахминан 13900 километрни ташкил этади.

Имом Бухорий бу илмий сафарларни гоҳида уловда, гоҳида пиёда босиб, кейинги авлод учун йигирмадан зиёд асарлар ёзиб қолдирган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Қўлёзма манбалар билан ишлаш ва музей бўлими

Check Also

6-витрина

“Саҳиҳ ал-Бухорий” ХVIII аср. (қўлёзма нусхаси)