Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / (مطالب المصلي (فقه كيدانى (Матолиб ал-мусолли (Фиқҳ ал-Кайдоний))

(مطالب المصلي (فقه كيدانى (Матолиб ал-мусолли (Фиқҳ ал-Кайдоний))

№ inv. MR 116/I

Муаллиф: Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил  ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.).

Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган.

 Нусха тўлиқ.

 Басмала(в. 1б).

Асар боши.(в. 1б)  :  

الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين والصلوة والسلام على رسوله وآله واصحابه اجمعين اعلم ان العبد مبتلا …

 Асар сўнги (в. 15б) :

وترك فرض من الفرايض بالاعذر ولو طرى فواته بدون اختياره وتعمد الحديث

 Колофон (в.15б) :

تمت الكتاب بعون۱۳٠۲ سنه الملك الوهاب                                          

 Кўчирилган сана (в.15б) : 1302/1885 й.

 Настаълиқ. 15 варақ (в. 1б-15б) ; + 01, 03 варақоларда хаттот машқи ; 02а варақда Бедил ғазаллари бор ; 02б Машраб ғазали бор ; 04а, 16-17, 18б бўш варақ ; 18а, 19а варақларда дуо бор ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 110´60 mm. ; варақ ўлчами : 195´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Саҳҳоф : Эшонқули  Баҳриёр 1288/1871 й.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

 Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, айрим варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …