Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / التنقيح مع شرحه المسمى بالتوضيح(Ат-Танқиҳ маъа шарҳиҳи ал-мусамма бит-тавзиҳ)

التنقيح مع شرحه المسمى بالتوضيح(Ат-Танқиҳ маъа шарҳиҳи ал-мусамма бит-тавзиҳ)

№ inv. MR 213

Муаллиф: Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)

Фиқҳ. Мазкур асар Саъдуддин Тафтазоний томонидан ёзилган “ал-Тавзиҳ маъа шарҳи ал-танқиҳ” шарҳ бўлиб, Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн Ҳусайн Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.) томонидан ёзилган шарҳига шарҳ саналади. Асарда Ислом динининг фиқҳ илми Қуръони карим, суннат, ижмоъ ва қиёс ҳамда истинботдан иборат эканлиги, фиқҳий соҳада чиқариладиган ҳар бир фиқҳий масалалар ечими ва қоидалари оят ва ҳадисларнинг таҳқиқ ва тадқиқ асосида юзага келиши ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

 Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) : 

الحمد لله الذى احكم بكتابه اصول الشريعة الغراء ورفع بكتاب فروع الحنيفة السمحة البيضاء حتى اضحت كليمة الباقية …

 Асар сўнги (в. 197б) :

… اذا كثير ما يستعمل فى المشكوك تنزيلا منزلة المقطوع لنكتة وهى ههنا التنبيه على …

 Настаълиқ. 197 варақ. (в. 1а-197б) ; + 01-06а бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошияси ва матн орасида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарҳ учун қўшимча варақ саҳифаланган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 155´75 mm. ; варақ ўлчами : 230´120 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

 Саҳҳоф : Мулло Абдулқодир Муҳиб.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Муҳр (в. 6б) : Амир Мажидиддин Махдум … Борий.

 Қўлёзманинг ҳолати : муқованинг охири йўқ, нусха таякисидан ажралган, варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …