Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / قصة يسوف وزلايخا(Юсуф ва Зулайхо қиссаси)

قصة يسوف وزلايخا(Юсуф ва Зулайхо қиссаси)

№ inv. MR 115

Муаллиф: Нозим Хировий (XVII аср).

Қисса. Асар  ишқий қисса ҳисобланиб, “Қисасу-л-анбиё” асаридан олинган. Унда Юсуф алайҳиссаломнинг бошидан кечирган саргузашти ва Миср маликаси Зулайхонинг Юсуф алайҳиссаломга бўлган муҳаббати ҳақидаги қиссалардан иборат. Қиссани муаллиф ўн тўрт йил давомида ёзиб, 1072/1661 йилда Хуросон ҳукмдори Аббос Қулихон Ҳусайнийга бағишлаган. Қиссанинг асл манбаси Қуръони Каримнинг “Юсуф” сурасидаги  воқеалардан олинган.

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) : 

اخر سينه امرا ساز قانون   زهش …. تارخ مضيون…

Асар сўнги (в. 171б) :

 …بو جاميكه كردم متب الحام     در مانم زيحهستى باتمام

Колофон (в. 171б) :

رسيدن آينه محبت نامه احسن انجام بتوفيق تلك العلام بجواهر كلام الهام نظام بشرف شكر اتمام و بر صنع خاتم جواهر مدح حضرت جهان پناه فلك دستكاه تاج ىسلاطين رؤس الخواقين فربددن زمان يگانه جعران محمد على خان مدالله تعالى طلال رافة (رافعة) على رؤس العلماء و الفقراء ديگر یعنى از ملزمات بحمد الله

كتاب پنج تنكه ملا جندباى آخون نبنك كتابى

Библиография : СВР  II, № 1441-1461 ; Kat.I.R  II,  № 377-394 ; А. Навоий I, № 155-158.

Настаълиқ. 171 варақ.  (в. 1б-171б) ; +01а форсча ғазаллар бор ; 172 хаттот машқи ; (2 устун шаклда) 13 қатор мистара ; пойгир; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´100 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Саҳҳоф : Мулло Абдулҳаким Жуйборий 1248/1831 й.

Муқова :  сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, айрим варақлари титилиб кетган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …