Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / АҚШнинг Индиана университети профессори он-лайн семинарнинг навбатдаги меҳмони бўлди

АҚШнинг Индиана университети профессори он-лайн семинарнинг навбатдаги меҳмони бўлди

Марказ томонидан ташкил қилинган галдаги он-лайн семинарнинг меҳмони АҚШнинг Индиана университети библиограф-профессори, ўзбекистонлик доктор Акрам Ҳабибуллаев бўлди. Унда “Исломшунослик тадқиқотлари учун манбалар ва библиографик қўлланмалар”  мавзуи муҳокама қилинди.

Анжуманда олим исломшуносликка оид инглиз тилидаги электрон қўлланмалар, энциклопедиялар, луғатлар ва тўлиқ матнли маълумотлар базалари, библиографик кўрсаткичлар, рақамлаштирилган қўлёзмалар, нодир китоблар ва архив ҳужжатлари тўғрисида, улар билан ишлашда АҚШ олий таълим муассасалари ва илмий марказлари тажрибаси ҳақида сўзлади. WorldCat ва Brill сингари тизимлар мисолида улардан қандай фойдаланиш мумкинлиги, билим ва алмашиш имкониятлари хусусида тўплаган тажрибасини баён қилди.

Акрам Ҳабибуллаев электрон ҳужжатлар базалари ва уларнинг ишлаш функциялари, афзалликлари фикр юритар экан, дунё кутубхона фондларидаги мавжуд қўлёзма ва тошбосма манбалар катологларини тузиш ва электронлаштиришни бугун замоннинг ўзи талаб қилаётганини таъкидлади. Зеро, бугунги ахборот асрида илмий тадқиқотлар ўтказиш ва уларнинг самарадорлигини оширишда бундай ресурс ғоят муҳим ўрин тутади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …