Home / 2021 / July

Monthly Archives: July 2021

КУН ҲАДИСИ

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши ва ёмон суҳбатдош аттор билан босқончига ўхшайди. «Аттор ё сенга туҳфа беради, ё ундан сотиб оласан, ёки ундан хушбўй ҳид туясан. Босқончи эса ё кийимингни куйдиради, ё ундан бадбўй ҳид туясан», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Батафсил

قيامت نامه (Қиёматнома)

№ inv. MR 42/V Муаллиф. Шайх ал-уламо Акбаробод Нодир Меърож. Ахлоқ.. Қиёматномада қиёмат аломатларидан баъзилари, Муҳаммад пайғамбар(с.а.в.)нинг ва унинг набиралари Имом Ҳасан ва Ҳусайнларнинг вафоти ҳақидаги ривоятларни шеърий услубда ёзган. Одатда қиёматномалар ҳар хил шеърларнинг тузилишидан иборат бўлади. Ғазал, мухаммас, муножот, мустазод, қиёматнома ва вафотнома каби номаларга ҳам айтилади. Нусха тўлиқ …

Батафсил

Туркиядан муносабат: «Ўзбекистон – бориб кўриш шарт бўлган ўлка»

Туркиядаги оммабоп электрон нашрдан бири – «haberakdeniz.com.» сайтида ўзбек диаспорасининг фаол вакили, профессор Салиҳ Айнуралнинг  «Ўзбекистон – бориб кўриш шарт бўлган ўлка» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.  Материалда мамлакатимизнинг бой тарихий мероси, туризм салоҳияти, муқаддас ислом дини билан боғлиқ қадамжолари ва бугунги замонавий ривожланиши батафсил …

Батафсил

Ҳадис талабидаги сафар ҳақида нималарни биламиз?

Ҳадисшунослик энг шарафли илмлардан биридир. Зеро, бошқа шаръий илмлар ҳадис илмида жамланади. Бу илмларнинг барчаси ривоят илмига таянади, ривоят эса ҳадисдир. Шубҳа йўқки, илм талабида сафарда бўлиш ва олимлар билан учрашиш ақлни чархлайди, тушунчаларни тузатади. Қадим замонлардан илм талабида сафарга чиқиш уламоларнинг аломатларидан бири бўлиб келади. Бунинг ёрқин мисоли Аллоҳ …

Батафсил

الهداية فى شرح البداية (Ал-Ҳидоя фи шарҳ ал-бидоя)

№ inv. MR 119 Муаллиф. Бурҳониддин Али ибн Абу Бакр ибн Абдужалил Фарғоний Марғиноний (ваф. 1197/1178 й.). Фиқҳ. Асар ислом оламидаги Ҳанафий мазҳаби фиқҳ фанига оид энг машҳур манбалардан бири ҳисобланади. Муҳим илмий аҳамиятга эга эканлиги боис, унга жуда кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича …

Батафсил

ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ИСЛОҲОТЛАРДА ЯНА БИР МУҲИМ ҚАДАМ

Ўзбекистон замини асрлар давомида илм-маърифат, заковат ва тафаккур маркази бўлиб келган. Аждодларимизнинг буюк даҳолари яратган ўлмас ҳамда бебаҳо асарлар ҳозиргача дунё цивилизацияси ривожида муносиб ўрин эгаллаб, уларнинг ноёб нусхалари жаҳон кутубхоналарининг энг қимматли хазинаси сифатида сақланмоқда. Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса …

Батафсил

Миллий бирдамлик – миллат учун бир тан, бир жон демак

Ватан остонадан, инсоннинг киндик қони тўкилган тупроқдан бошланади. Улғайиб вояга етган заминга меҳрли бўлиш, унинг ҳар бир ҳовуч тупроғини муқаддас, деб билиш, кўзга тўтиёдек суртиш, бир умр фарзандлик садоқати билан яшаш ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Халқимизда “Ватанни севмоқ имондандир”, дейилади. Бу ҳикмат мазмунидан элимиз инсон ўзи …

Батафсил

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 86 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 1 (“Фотиҳа”) сурадан бошланиб, 114 (“Нас”) сурада тугаган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : الحمد لله رب العالمين الرحمـن الرحيم مالك يوم الدين … Асар сўнги (в. 395а) : …

Батафсил