Home / 2019 / Sentabr (page 2)

Monthly Archives: Sentabr 2019

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 209/IV Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха …

Batafsil

Қуръони карим қиссаларининг тарбиявий аҳамияти

Қуръони карим инсонларни фақат эзгуликка чорлаб, уларга бахтли ҳаёт йўлини кўрсатиб қўйди. Инсон бу дунёда яшаб ўтар экан, ўзидан эзгу ишларни қолдириб кетмоқлиги бу ҳаётга оқилона ёндашганлигини билдиради. Жумладан, ҳар бир инсоннинг яшашдаги йўли бўлиб, мана шу йўлда келажак авлодимиз бўлган фарзандларимизни тарбиялашда Аллоҳнинг каломи Қуръони карим энг фойдали манбалардандир. …

Batafsil

НАВҲАС ОТА ЗИЁРАТГОҲИ

Мазкур зиёратгоҳ жойлашган қишлоқ номини таҳлил қилиб, Навхоз деб қарасак: «Навхез» – яъни ерга тоза гиёҳ экмоқ маъносида келади; «Навҳас» – десак, фиғон, нола қилмоқ, азобдан мусибат етиб баланд овоз чиқармоқ, маъноларини англатади. В.Вяткин бу жой номини «Навқаз» шаклида келтириб, қадимда мазкур ҳудуд номи Муни эканлигини таъкидлаб ўтган[1]. Биз танишиб …

Batafsil

РИЗҚ ТОПИШ УЧУН ҚИЛИНГАН МЕҲНАТ

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўсмирлик даврига қадам қўяр эканлар, ризқ топишга ҳаракат қила бошладилар. Аввал, қўй боқиш билан машғул бўлдилар. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўзлари ҳақида шундай ҳикоя қиладилар: “Мен Маккаликларга ақча эвазига қўй боқиб берар эдим”. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ризқ топиш мақсадида қўй боқиш учун юзланишларида учта муҳим …

Batafsil

Нодир қўлёзмалар нусхаси Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази делегацияси 2019 йил 8-18 сентябрь кунлари Туркия Республикасининг Анқара ва Истанбул шаҳарларига хизмат сафарини амалга оширди. Делегация аъзолари Туркия Маданий бойликлар ва музейлар бош бошқармаси, Турк тили ташкилоти, Миллий кутубхона, Турк тарихи ташкилоти, Анқара университети, Туркия қўлёзма …

Batafsil

Илм эгаллаш – дунёда иззат, охиратда шарафдир

Саҳобалардан Саҳл ибн Саъд ас-Соъидий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилишига кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга илтижо килиб: “Эй Аллоҳ, олим (билимдон)га эргашилмайдиган, ҳалим (оқил)дан эса ҳаё қилинмайдиган бир замон устимга келиб қолмасин!”, дея олим ва муаллимлар ҳурмат қилинмайдиган замонда ҳаёт кечиришдан паноҳ сўрар эдилар (Имом Аҳмад ривояти). Биринчи президентимизнинг …

Batafsil

Юртимизда бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик тараннуми

Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар бўлсинки, Аллоҳ таоло бизларни шунча яратган махлуқотлари ичида азиз ва мукаррам ҳурматли инсон зоти қилиб яратди. Ва яна Аллоҳ таоло ҳар бир яратган нарсаларини, жонзотларини ҳам сизу биз инсон зотига бўйсундириб қўйди. Шунинг учун ҳам сизу биз инсонни, аввало, инсонлиги учун ҳурмат ва эҳтиром қилиш, башариятнинг …

Batafsil

Диего Гарсиа-Саян: “Ўзбекистоннинг миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик сиёсати эътирофга муносиб”

Давлатимиз раҳбарининг хорижий мамлакатларга ташрифлари давомида турли соҳаларда эришилаётган ютуқлар,  халқаро конференциялар,  тадбирлардаги ташаббус ва таклифлари хорижий экспертлар, нуфузли ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳар биримизни қувонтириб, қалбимизга фахр-ифтихор туйғуларини бағишлайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 2017 йил сентябрь ойидаги 72-сессиясида сўзлаган нутқида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган …

Batafsil

ҚЎШНИЧИЛИК МАДАНИЯТИ

Ҳар бир жамият аъзоси ҳаёти давомида ўзининг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда доимий равишда қўшниси билан мулоқотда бўлиб туради. Кўпинча, жамиятнинг тинч-осуда бўлишлиги ҳам жамият аъзоларининг ўзаро ва қўшнилари билан бўладиган чиройли муомалаларига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам азалдан ота-боболаримиз қўни-қўшнилар билан яхши муомалада бўлиб, тўй-ҳашам, маросим ва ҳашарларда ёнма-ён туриб …

Batafsil

اربعين حديث (Арбаъийн ҳадис)

№ inv. MR 217/VI Муаллиф. Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501 й.). (в. 70б). Ҳадис. Асар Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) нинг халқ орасида машҳур бўлган ҳадисларидан қирқ донаси арабча матни билан келтирилиб, унга туркий тилда назмий услуб билан таржима ва муножотлар битилган. Нусха тўлиқ : Асар тили. Араб-туркий. Басмала (в. 66б) Асар боши …

Batafsil