Home / 2019 / August

Monthly Archives: August 2019

Муфассирларнинг табақалари

Аллоҳ таъоло Қуръони каримни сақлаш ва унинг маъноларини баён қилиш, тушунтириб беришни ўз зиммасига олган. Буни каломида: “Албатта, у(Қуръон)ни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамизда. Бас, уни ўқисак, қироатига зеҳн солиб тур. Сўнгра у(Қуръон)ни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зиммамизда” (“Қиёмат” сураси, 17-19 оят) дейиш билан маълум қилган. Қуръоннинг маъноларини …

Батафсил

АМЕРИКАЛИК ҲАМКОРИМИЗ ТАБРИГИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Америка Қўма Штатларининг Тинчлик институти Бош дастур менежери доктор Бармак Пажвак (Dr.Barmak Pazhwak Senior Program officer Asia Center) дан табрикнома келиб тушди. Америкалик ҳамкоримиз қутлов мактубида  Марказ ходимларини, умуман, бутун Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги куни билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, сиҳат-саломатлик ва …

Батафсил

Х асрда яшаб ўтган аллома Ибн Хавқалнинг Самарқанд шаҳри ва Пай ариғи тўғрисида ёзганлари

Х асрда Бағдодда яшаб ижод қилган ва жуғрофия соҳасида катта олим саналган Абул Қосим ибн Ҳавқал ал-Маусилий ан-Насибий ўзидан аввалги сайёҳларнинг китобларини ўрганади ва 942 йил рамазон ойида саёҳатга чиқади. У Шимолий Африка, Испания, Сицилия, Месопотамия, Эрон ва Ҳиндистонда бўлади ва ўз кўрганларини китоб қилади. Ибн Ҳавқал асарининг бизгача етиб …

Батафсил

Хорижий ислом тадқиқот марказлари ва университетлари раҳбарлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига катта қизиқиш билдирмоқда

Истиқлолнинг ўтган даври мобайнида юртимизда миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримизни асраб-авайлаш, аждодларимизнинг муборак номларини тиклаш, уларнинг ҳаёти ва ижоди,  бой тарихий илмий меросини ўрганиш ҳамда тадқиқ этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса бу борадаги эзгу ишлар сўнгги йилларда янада кенг қулоч ёйди. Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида …

Батафсил

Ислом динида оила мустаҳкамлигига эътибор

Инсон ҳамиша эзгу ниятлар, орзу-умидлар билан яшайди. Бахтли ҳаётга эришиш одамзотнинг олий мақомидир. Инсон ана шу бахтни ота-онада, умр йўлдошида, фарзандида, бир сўз билан айтганда, оиласининг мустаҳкамлиги, тинчлиги, аҳил-иноқлигида кўради. Муқаддас динимиз таълимотларида ҳам оила масаласига катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, ота-она, эр-хотин ва оила аъзоларининг ҳуқуқ ва …

Батафсил

Россиялик машҳур шарқшунос олим Ефим Резван Марказда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Россия Фанлар академиясининг Буюк Пётр номидаги Антропология ва этнография музейи директорининг ўринбосари Ефим Резван иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Арабшунослик ва исломшунослик соҳаларининг билимдони ҳисобланган россиялик тарих фанлари доктори, профессор Ефим Резван айни пайтда Manuscripta Orientalia журналига ҳам раҳбарлик қилади. Унинг …

Батафсил

АЛЛОҲ ЛОМАКОНДИР!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин банда токи жаннатга кирмагунига қадар ўзи эшитадиган яхшиликдан тўймайди”[1], деганлар. Шунинг учун ҳам айрим уламолар бешикдан то қабрга қадар илм ўрганиш лозим дейдилар. Зеро, мўмин банданинг илмга бўлган рағбатига қараб Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги даражаси юксалиб бораверади. Бунга сабаб илм исломнинг ҳаёти эканидир. Илмларнинг энг шарафлиси …

Батафсил

КАМОЛОТ ЗАМИНИ

 Мустақиллик, истиқлол Ватанимизга шундай афсонавий бир куч ато этдики, унинг таъсирида очилишига муҳтож бўлиб ётган минглаб зиё ва фикр булоқларининг кўзи очилиб кетди. Имон, эътиқод, Ватан, эрк туйғуси халқимизнинг бутун борлиғини қамраб олди ва ўзлигини билиш ва жаҳон ҳамжамиятида ўзининг Менлигини ҳалол меҳнати ва ақли билан танитиш сари етаклади. Ўзбекистоннинг …

Батафсил