Home / 2018 / September

Monthly Archives: September 2018

Илмнинг боши

Устозлар ва таълим бериш ҳақида сўз борар экан, инсоннинг ҳаёлига: «таълим беришликни биринчи бўлиб ким бошлаган экан? – деган саволлар келаверади. Бу саволнинг жавоби сифатида Қуръони каримдаги ушбу оятни келтиришни лозим деб топдик: ألرحمن علّم القرآن خلق الإنسان علّمه البيان.(الرحمن ). Яъни, Аллоҳ таъоло «Ар-Раҳмон» сурасининг 1-2-3-4 оятларида марҳамат қилиб …

Батафсил

Душанбе шаҳрида МДҲ саммити бошланди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги Кохи сомон саройида 28 сентябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Давлат раҳбарлари дастлаб тор доирада музокара ўтказди. 

Батафсил

САМАРҚАНДДАГИ ВА БАҒДОДДАГИ ИМТИҲОН

САМАРҚАНДДАГИ ИМТИҲОН Муҳаммад ибн Абу Ҳотим ўз санади ила Абул Азҳардан ривоят қилади: «Самарқандда ҳадис эшитадиганлардан тўрт юзтаси етти кун жам бўлиб, Бухорийни адаштиришга ҳаракат қилди. Шом иснодини Ироқ иснодига киритдилар. Ироқ иснодини Шом иснодига киритдилар. Ҳарам иснодини Яман иснодига киритдилар. Яман иснодини Ҳарам иснодига киритдилар. Аммо у кишини иснодда …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ “НАМОЗДА ИККИ ҚЎЛНИ КЎТАРИШ” КИТОБЛАРИ ҲАҚИДА

Имом Бухорийнинг илмий мерослари ўзининг ҳажми, замонасининг диний ва ижтимоий фанларини тўлиқ қамраб олганлиги билан кишини ҳайратга солади. Имом Бухорий ёшлик пайтлариданоқ китоб ёзишга киришганлар. Хатиб Бағдодий берган маълумотга кўра, Имом Бухорий бу ҳақида шундай деганлар: “Ўн саккиз ёшга етганимда саҳоба ва тобиъийнларнинг масалалари ва сўзларини таснийф қила бошладим. Бу, …

Батафсил

Қозоғистон университетлари билан илк музокаралар

Бугун 27 сентябр куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозоғистоннинг Аҳмад Яссавий Университети вакиллари ташриф буюришди ва иккала муассаса ўртасида илк музокаралар бошланди. Келгусида иккала тараф ҳам ўз имкониятларидан келиб чиқиб, икки томон ўртасида ҳамкорликка оид меморандум имзоланишига келишиб олишди. Тадбирда Аҳмад Яссавий Университетининг Илоҳиёт факультети декани К.Р. Каратишканова ва …

Батафсил

Қуръон ва суннатнинг мувофиқлиги

“Суннат” ва “Ҳадис” атамаси бир хил маънони билдиради. Аммо уларни диққат билан ўрганадиган бўлсак, ҳадиснинг хос, суннат умумий эканини биламиз. Ҳадис деганда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган гап-сўзлари кўзда тутилади. Суннат сўзи эса, араб тилида “сийрат, тариқат – маънавий йўл”. маъносини англатади. Тариқат ёмонлик ниятида хам, яхшилик ниятида хам бўлиши …

Батафсил

Имом Бухорий халқаро маркази Манбалар хазинасида сақланаётган Маҳмуд Замахшарийнинг “ал-Кашшоф” асари ҳақида

 Замахшарийнинг тўлиқ номи – Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Хоразмий ал-Имом ал-Ҳанафий ал-Мўътазилий бўлиб, лақаби “Жоруллоҳ”, 467/1075 йилда Хоразмнинг Замахшар қишлоғида туғилган. Бағдодга келиб, устозлар ҳузурида таълим олган. Хуросонга бир неча марта борган. Қаерга бормасин, атрофига одамлар йиғилиб, унга шогирд бўлишган. Ким билан мунозара қилмасин, у …

Батафсил