Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига туркиялик таниқли исломшунос олим, профессор Аҳмет Ўнсал шогирдлари билан ташриф буюрди. Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев билан суҳбат давомида ислом илмлари, хусусан, ҳадисшунослик ва фиқҳни ўрганиш, алломаларнинг бой илмий меросини тадқиқ этиш, бу йўналишлардаги ҳамкорлик имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Аҳмет Ўнсал ислом ҳуқуқи, фиқҳ ва …
БатафсилИлмий изланишлар, имкониятлар ва истиқболлар
Марказ раҳбари билан суҳбат Туркияда нашр этиладиган “Nukkad Hadis Araştırmaları Dergisi” илмий журналининг жорий йил октябрь сонида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Шовосил Зиёдов билан Марказ фаолияти ва халқаро ҳамкорлик истиқболларига бағишланган интервью эълон қилинди. Мустафо Алагўзўғли тайёрлаган суҳбатда Марказнинг илмий-тадқиқот йўналишлари, алломалар меросини ўрганиш, …
БатафсилЖеневада Мовароуннаҳрнинг буюк муҳаддислари илмий мероси халқаро миқёсда намоён этилди
БМТнинг Женевадаги қароргоҳида 22 октябрь куни «Ислом цивилизацияси: Мовароуннаҳрнинг буюк маънавий-илмий мероси ва маърифат уфқлари» мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Анжуманда аждодларимизнинг бой илмий-маънавий мероси, Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан буюк алломаларнинг жаҳон цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссаси, илмий қарашларининг бугунги аҳамияти муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоизки, 2025 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти …
БатафсилЖеневада алломаларимиз илмий меросига бағишланган тақдимотга тайёргарлик кўрилмоқда
Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб турибди. Бугун Ўзбекистон делегацияси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги қароргоҳида буюк алломаларимиз илмий меросига бағишланган тақдимот ўтказилиши режалаштирилган. Айни пайтда мазкур тадбирга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош …
БатафсилНодир манбаларни асраш – муштарак мақсад
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Тоҳир Эвадуллаев ва Ҳафизулло Бойқобиловнинг Туркияга хизмат сафари доирасида Истанбул шаҳридаги қўлёзма манбаларни сақлаш, ўрганиш ва реставрация қилишга ихтисослашган муассасага экскурсия ташкил этилди. Ташриф давомида илмий ходимларимиз Туркия Маданият ва туризм вазирлиги тизимидаги қўлёзмалар билан ишлаш бўлими фаолияти билан танишди. Мутахассисларнинг иш жараёнини …
БатафсилХалқаро тажриба – янги тадқиқотлар учун имконият
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Тоҳир Эвадуллаев ва Ҳафизулло Бойқобилов айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб, халқаро илмий муассасалар фаолияти билан танишмоқда, илмий тадқиқотлар борасида тажриба алмашмоқда. Илмий сафар Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) таклифи асосида ташкил этилган бўлиб, унинг доирасида …
БатафсилХорижлик тадқиқотчилар Бухоронинг бой илмий ва маданий мероси билан танишди
Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури доирасида Малайзия Ислом тараққиёти департаменти (JAKIM) илмий ходимлари Моҳд Шаҳир ибн Ҳошим ва Муҳаммад Узаир ибн Изҳам, шунингдек, Бурсадаги Улудағ университетининг қирғизистонлик докторанти Мадинабону Моидинова Бухоро шаҳрида илмий-тадқиқот сафарида бўлди. Изланишлар учун зарур манбалар билан яқиндан танишиш, юртимизнинг бой тарихий-маданий меросини ўрганиш ва илмий …
БатафсилКубровия тариқатининг тарихни ўзгартириб юборган намояндаси
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ҳамда Туркиянинг Мармара университети ҳамкорлигида “Тасаввуф: Ўтмиш, бугун ва келажак” туркумида навбатдаги онлайн илмий семинар ўтказилди. Унда икки марказ, шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Тил ва адабиёт институти, Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, Бухоро давлат техника университети, Самарқанд ва Урганч …
БатафсилЎзбекистон тажрибаси халқаро илмий ҳамжамият эътиборида
Булғор ислом академиясида “Россия ва МДҲ мамлакатларида академик ислом илоҳиётшунослигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Баёзхон Маҳмудов Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари ҳамда диний таълимни ҳуқуқий тартибга солиш масалаларига бағишланган маъруза билан қатнашди. Тадқиқотчимизнинг сўзида Ўзбекистонда диний таълим тизимини …
БатафсилМарказ олимларидан халқаро симпозиумга илмий ҳисса
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида жойлашган Аҳмад Яссавий номидаги Қозоғистон-Туркия университетида «Мовароуннаҳрдан Онадўлигача туркий ислом тафаккури: Билим ва ҳикмат теграсидаги Туркистон» мавзусида III халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Анқара Йилдирим Боязид университети, Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Қозоғистон-Туркия университети ва Ҳадис тарихи жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган анжуман Марказий Осиёда илмий-маънавий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, минтақадан …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz




