Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 13)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

خطبة حضرت الادم (Хутба ҳазрат ал-Одам)

№ inv. MR 74/I Муаллиф. Муаллиф номаълум. Қисса. Асар Қуръони Каримдаги оятлардан келтирилган қиссалардан ташкил топган бўлиб, муаллиф қиссада тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган Унда Одам а.с. ва Момо Ҳавво, Иброҳим ва Сора, Юсуф ва Зулайҳонинг никоҳлари ҳақида ҳикоятлар ҳамда никоҳ ояти келтирилиб, уни шарҳ ва …

Batafsil

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 85 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 7-8 жузларни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 5 (“Моида”) суранинг 83-оятидан бошланиб, 7 (“Аъроф”) суранинг 87-оятида тугаган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в. 1б) : واذا سمعوا ما انزل الى الرسول ترى …

Batafsil

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 76/VII Муаллиф. Муаллифи – номаълум. Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг фазилатлари ҳақида, шайтони лаъин ҳақида ҳамда ҳар бир жавобда ҳадис ва оятларни келтириб маълумотлар берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, у диний-эътиқодий масалаларига оид ўқув дарслиги ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 332б). …

Batafsil

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 146/VIII Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 85б). Асар боши (в. 85б) : …

Batafsil

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 168 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 19-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 25 (“Фурқон”) суранинг 21-оятидан бошланиб, 27 (“Намл”) суранинг 59-оятида тугаган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в. 1б) : وقال الذين لا يرجون لقاءنا لولا انزل علينا …

Batafsil

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 123/IV Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 65б). …

Batafsil

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 144/III Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида …

Batafsil

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 146/VI Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 66а) : … ما قبلها يخسين وتر بين فتسقط البعد القلب …

Batafsil

شرح مطالب المصلى (Шарҳ Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 52/I Муаллиф. Муаллифи номаълум. Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 1б) : … المباح و غير المشروع  نوعان محرم …

Batafsil

رسالة (Рисола)

№ inv. MR 108/II Муаллиф. Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Асар илм аҳлини ҳурмат қилиш, уларга нисбатан қандай муомала, муносабатда бўлиш, муомала қилганда ҳам одоб билан сўзлашиш ҳақидаги адоб-ахлоқ меъёрлари келтириган. Бу меъёрлар машҳур фатво китобларидан иқтибослар олиниб, мавзуларни кенг ёритиб берган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 9а). Асар боши (в. 9а) …

Batafsil