Home / АЛЛОМАЛАР / Самарқанд зиёратгоҳлари туркумидан (page 2)

Самарқанд зиёратгоҳлари туркумидан

МУҲАММАД СОДИҚ ЗИЁРАТГОҲИ

Марказий Осиёда Нақшбандия-мужаддидия билан боғлиқ кўплаб тарихий аҳамиятга молик меъморий иншоотлар ва эпиграфик маълумотлар борки, уларни синчиклаб ўрганиш ислом тарихи ва манбашунослигида муҳим ўрин тутади. XVIII-XIX асрларда Нақшбандия-мужаддидия тариқати муршидларидан Сўфи Оллоҳёр номи билан боғлиқ бўлган ҳозирги Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Вахшувор қишлоғидаги масжид, Самарқанд вилояти Нуробод тумани Чўнқаймиш қишлоғидаги …

Batafsil

БАХРИН ЗИЁРАТГОҲИ ЁХУД МАЙМУРҒЛИК АЛЛОМАЛАР

Ўзбек халқида қадимдан етти авлодини билиши, нафақат исмларини, балки улар босиб ўтган ҳаёт йўлларини, атрофидаги яқин кишилари, қавми-қариндошлари тўғрисида маълумотларга эга бўлиши табиий ҳолат деб қаралади. Қадимий бундай ёндашув аждодларга бўлган ҳурмат ва эътибор, бугунги ўсиб келаётган ёш авлодлар тарбиясида ҳам муҳим ўрин тутади. Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандда Бунжикат, …

Batafsil

АЖДОДЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ!

Юртимиз ўтмиши ҳақида қалам тебратаркансиз, беихтиёр, сиз эмас, қўлингиздаги қалам сўзлаб, қоғозни хушнуд этиб, ўқувчи қалбига нур бағишлайди. Бу тинч ва осойишта диёр бағридаги ҳар бир маскан ўзининг бой ўтмиши ва тарихига эгадир. Самарқанднинг Ғарб томонидаги тарихий Анҳор (ҳозирги Пастдарғом) тумани ҳам сержило ўтмишга бурканган, атрофида машҳуру манзур шаҳарлар, маънавий-маданий …

Batafsil

Мавлоно Ўзбек хожа Шаҳрисабзий (ми? ёки) Ургутий

Мавлоно Ўзбек хожа Шаҳрисабзий XVIII асрнинг иккинчи ярмида таваллуд топган. У илм ўрганиш мақсадида Ҳиротнинг Каррух шаҳарчасидаги Ислом шайх мадрасасига боради. Бу пайтда Ислом шайх даргоҳида қирқ минг муриду шогирдлар таълим-тарбия олаётган эди. У узоқ вақт пирга хизмат қилгач, устози Ислом шайх одатий шогирдларини синовдан ўтказади. Ислом шайх Қуръони оятларидан …

Batafsil

ДАРВЕШ ШАЙХ АЗИЗОН АВЛОДЛАРИ

Дарвеш шайх Азизоннинг Муҳаммад Тоҳир ва Муҳаммад Мўмин исмли ўғиллари бўлганлиги манбаларда қайд этилган. Муҳаммад Тоҳир ва Муҳаммад Мўмин ҳасабда ҳам насабда ҳам ака-ука эдилар. Оталари каби Алиобод мавзеида таҳсили илм ҳосил қилиб, мазкур ҳудуд яссавия шайхларидан рухсат олиб, ўз замонларида камолга етган саодат манбаи бўлганлар. Муҳаммад Тоҳир шайх – …

Batafsil

ДАРВЕШ ШАЙХ АЗИЗОН ҲАСАБНОМА(СИЛСИЛА)СИ ВА НАСАБНОМАСИ

Ҳар бир ўзбек фарзанди “етти авлод”ини билиши, айниқса, ўзининг насабномаси-шажараси ва унинг тарихини билиши муҳим ва долзарбдир. Шундан келиб чиқиб тадқиқотимиз асосий обьекти бўлган Дарвеш шайх Азизоннинг устоз-шогирдлик ва насл-насаб занжирини ўрганиш унинг тарихи, фаолиятини ўрганиш учун муҳим аҳамият касб этади. Бошқа жиҳатдан тарихнинг ёрдамчи соҳаси бўлган генеалогия фани учун …

Batafsil

ШАЙХ КАМОЛИДДИН ОҚОНИЙ ЗИЁРАТГОҲИ

Бу зиёратгоҳ ҳозирда Жомбой ва Пайариқ туманлари чегарасида жойлашган, Булунғур ва Мирзаариқ атрофидаги Довчарариқ мавзесида, маҳаллий халқ тилида “Яканчик”, деб юритилади. Хўп, бу улуғ даргоҳ бугунги кунда “Яканчик” номи билан аталиб, маҳаллий халқ эътирофида турли кўринишларда талқин этиб келинган. Жумладан, “Якон шайх”, “Якум шайх”, “Яканшик” “Яканчик”, … каби. Изланишлар натижасида …

Batafsil

ДАРВИШИҚ ЁХУД ДАРВЕШ ШАЙХ АЗИЗОН ЗИЁРАТГОҲИ

Тасаввуф намояндаларидан бири Дарвеш шайх азизон Алиободий зиёратгоҳи ҳозирги Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Дарвишиқ номли қишлоқ ҳудудига жойлашган. Кўпчилик “Дарвишиқ” этимологиясига беихтиёр эътибор қаратади ва унинг мазмун-моҳиятини англашга интилади. Дарвишиқ – аслида машҳур сўфий, жаҳрия сулукининг забардаст намояндаларидан бири ҳисобланган Мавлоно Дарвеш шайх азизон Алиободий исмининг халқ тилида ўзгариб кетган …

Batafsil

МУХЛИСХОН ОТА ВА УНИНГ АВЛОДЛАРИ ЗИЁРАТГОҲИ (2-қисм)

3-қабртошдан шу маълум бўладики, Мухлисхон ота қабр атрофи одатий мармар тошлар билан ўралган суфа кўринишида, яъни тахминан 70 х 70 см.ли тошлардан анчагинаси синиқ, ярим синиқ ҳолатида бўлганлиги бунга далолат қилади. Мухлисхон ота тўғрисида машҳур тасаввуф олимларидан бири Муҳаммад Олим шайх Азизон томонидан ёзилган “Ламаҳот”[1] китобида қизиқарли маълумотлар келтириб ўтилган. …

Batafsil

МУХЛИСХОН ОТА ВА УНИНГ АВЛОДЛАРИ ЗИЁРАТГОҲИ

Икки дарё оралиғида туғилган, ижод қилган ва фаолият олиб борган аждодларимиз шарофатидан, ўз навбатида бу ҳудуд (Миёнкол)нинг тароватию барокотидан, унинг тавсифи эл аро манзуру машҳурдир. Миёнкол Зарафшон дарёсининг Чўпон Ота тепалиги олдида икки қисмга бўлинган: ўнгги – Оқдарё, чап томондагиси Қорадарё оралиғи, доимо жуда обод жой бўлган[1]. Миёнкол ҳақида Н.Бегалиев …

Batafsil