Home / АЛЛОМАЛАР / Самарқанд зиёратгоҳлари туркумидан

Самарқанд зиёратгоҳлари туркумидан

ДАРВЕШ ШАЙХ АЗИЗОН АВЛОДЛАРИ

Дарвеш шайх Азизоннинг Муҳаммад Тоҳир ва Муҳаммад Мўмин исмли ўғиллари бўлганлиги манбаларда қайд этилган. Муҳаммад Тоҳир ва Муҳаммад Мўмин ҳасабда ҳам насабда ҳам ака-ука эдилар. Оталари каби Алиобод мавзеида таҳсили илм ҳосил қилиб, мазкур ҳудуд яссавия шайхларидан рухсат олиб, ўз замонларида камолга етган саодат манбаи бўлганлар. Муҳаммад Тоҳир шайх – …

Батафсил

ДАРВЕШ ШАЙХ АЗИЗОН ҲАСАБНОМА(СИЛСИЛА)СИ ВА НАСАБНОМАСИ

Ҳар бир ўзбек фарзанди “етти авлод”ини билиши, айниқса, ўзининг насабномаси-шажараси ва унинг тарихини билиши муҳим ва долзарбдир. Шундан келиб чиқиб тадқиқотимиз асосий обьекти бўлган Дарвеш шайх Азизоннинг устоз-шогирдлик ва насл-насаб занжирини ўрганиш унинг тарихи, фаолиятини ўрганиш учун муҳим аҳамият касб этади. Бошқа жиҳатдан тарихнинг ёрдамчи соҳаси бўлган генеалогия фани учун …

Батафсил

ШАЙХ КАМОЛИДДИН ОҚОНИЙ ЗИЁРАТГОҲИ

Бу зиёратгоҳ ҳозирда Жомбой ва Пайариқ туманлари чегарасида жойлашган, Булунғур ва Мирзаариқ атрофидаги Довчарариқ мавзесида, маҳаллий халқ тилида “Яканчик”, деб юритилади. Хўп, бу улуғ даргоҳ бугунги кунда “Яканчик” номи билан аталиб, маҳаллий халқ эътирофида турли кўринишларда талқин этиб келинган. Жумладан, “Якон шайх”, “Якум шайх”, “Яканшик” “Яканчик”, … каби. Изланишлар натижасида …

Батафсил

ДАРВИШИҚ ЁХУД ДАРВЕШ ШАЙХ АЗИЗОН ЗИЁРАТГОҲИ

Тасаввуф намояндаларидан бири Дарвеш шайх азизон Алиободий зиёратгоҳи ҳозирги Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Дарвишиқ номли қишлоқ ҳудудига жойлашган. Кўпчилик “Дарвишиқ” этимологиясига беихтиёр эътибор қаратади ва унинг мазмун-моҳиятини англашга интилади. Дарвишиқ – аслида машҳур сўфий, жаҳрия сулукининг забардаст намояндаларидан бири ҳисобланган Мавлоно Дарвеш шайх азизон Алиободий исмининг халқ тилида ўзгариб кетган …

Батафсил

МУХЛИСХОН ОТА ВА УНИНГ АВЛОДЛАРИ ЗИЁРАТГОҲИ (2-қисм)

3-қабртошдан шу маълум бўладики, Мухлисхон ота қабр атрофи одатий мармар тошлар билан ўралган суфа кўринишида, яъни тахминан 70 х 70 см.ли тошлардан анчагинаси синиқ, ярим синиқ ҳолатида бўлганлиги бунга далолат қилади. Мухлисхон ота тўғрисида машҳур тасаввуф олимларидан бири Муҳаммад Олим шайх Азизон томонидан ёзилган “Ламаҳот”[1] китобида қизиқарли маълумотлар келтириб ўтилган. …

Батафсил

МУХЛИСХОН ОТА ВА УНИНГ АВЛОДЛАРИ ЗИЁРАТГОҲИ

Икки дарё оралиғида туғилган, ижод қилган ва фаолият олиб борган аждодларимиз шарофатидан, ўз навбатида бу ҳудуд (Миёнкол)нинг тароватию барокотидан, унинг тавсифи эл аро манзуру машҳурдир. Миёнкол Зарафшон дарёсининг Чўпон Ота тепалиги олдида икки қисмга бўлинган: ўнгги – Оқдарё, чап томондагиси Қорадарё оралиғи, доимо жуда обод жой бўлган[1]. Миёнкол ҳақида Н.Бегалиев …

Батафсил

ҲОЖИ САФО ВАЛИЙ ЗИЁРАТГОҲИ (2-қисм)

Ҳожи Сафо Валий муқтадолик қилган “Қаландария” (“Неъматуллоҳия”) тариқати ва унинг вакиллари, шу йўналишда фаолият олиб борган мутасаввуф олимларнинг илмий ва адабий ижодиётида асосан маснавийхонлик етакчи ўрин эгаллаган. Ул зот умрининг охиригача сўфийлар тарбияси билан шуғулланиб ҳижрий 1153 (1740) йилда[1] вафот этган. Ҳожи Сафо Вали ўзидан ўзининг тасаввуфона маърифати билан бир …

Батафсил

ҲОЖИ САФО ВАЛИЙ ЗИЁРАТГОҲИ

XVII аср охири XVIII асрларда тасаввуф таълимоти назарий ва амалий жабҳаларда халқ эътиқодига сингиб кетган таълимотлардан бири бўлди. Бу даврда Ҳожи Ҳабибуллоҳ Бухорий (вафоти 1699 йил), Сўфи Оллоҳёр ибн Аллоҳқули Миёнколий (1724), Бобораҳим Мулло Валий ўғли Машраб (1711), Эшони Имло (1748), Мусохонхожаи Даҳбедий (1776), Мирзо Мазҳар Жони Жонон (1781) ва …

Батафсил

Хожа Абу Закариё Варағсарий зиёратгоҳи

Мазкур зиёратгоҳ Ургут тумани Работхўжа қишлоғи, ҳозирги Зарафшон дарёсининг ирмоқларга бўлиниш жойи (тўғон боши)даги қишлоқда жойлашган бўлиб, X асрларга қадар Работхўжа – Варағсар номи билан аталиб келинган. “Работ” номи билан аталувчи жой номлари тарихда жуда кўплаб учрайди. Шунчаки тасодиф, деб қараш мумкин бўлади-ю, аммо ҳар бир “Работ” ўз тарихига эгадир. …

Батафсил

НАВҲАС ОТА ЗИЁРАТГОҲИ

Мазкур зиёратгоҳ жойлашган қишлоқ номини таҳлил қилиб, Навхоз деб қарасак: “Навхез” – яъни ерга тоза гиёҳ экмоқ маъносида келади; “Навҳас” – десак, фиғон, нола қилмоқ, азобдан мусибат етиб баланд овоз чиқармоқ, маъноларини англатади. В.Вяткин бу жой номини “Навқаз” шаклида келтириб, қадимда мазкур ҳудуд номи Муни эканлигини таъкидлаб ўтган[1]. Биз танишиб …

Батафсил