Home / АЛЛОМАЛАР (page 20)

АЛЛОМАЛАР

НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ “РИЁЗАТУЛ АХЛОҚ – АХЛОҚ ТАРБИЯСИДАГИ МАШАҚҚАТЛАР” АСАРИ

Носируддин Самарқандийнинг асарлари орасида “Риёзатул-ахлоқ – Ахлоқ тарбиясидаги машаққатлар” асари замонлар оша ўз долзарблигини йўқотмасдан келмоқда. Унинг қўлёзма нусхаси 72 варақдан иборат бўлиб, биринчи варағидан то 22 варағигача ейиш, ичиш, ётиш, туриш, юриш, овқатланиш, ўзаро мулоқот ва муомалот ҳамда ибодатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари оятлар, ҳадислар ва ҳикматли сўзлар билан асосланиб …

Batafsil

Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Муборак Возиҳ Ҳанзалий Марвазий (ҳ.181/797й)

Хуросон – Сосонийлар ҳукмронлиги давридан шу ном билан аталиб келган. III асрдан XVIII аср ўрталаригача ҳозирги Эроннинг шимоли шарқий қисми, Марв воҳаси, ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисми ва Афғонистоннинг шимоли ва шимоли ғарбий қисмини ўз ичига олган[1]. IX асрдан жўғрофий жиҳатдан Тоҳирийлар, Саффорийлар, Салжуқийлар, Ғазнавийлар давлатининг муҳим стратегик минтақа ҳисобланган. Ундаги …

Batafsil

НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ ВА “РИЁЗАТУЛ АХЛОҚ” АСАРИНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ

Шарқнинг гавҳари, ер юзининг сайқали, умумжаҳон тамаддунининг бешикларидан бири ҳисобланган Самарқанд нафақат ўзининг гўзал осори-атиқалари, тарихий обидалари, балки шу билан бирга, илмий-маънавий мероси билан ҳам машҳурдир. Бу заминдан диний ва дунёвий илмлар соҳасида кўплаб етук олимлар етишиб чиққан. Айниқса, Самарқандда IX – XII асрларда ҳадис, тафсир, фиқҳ ва ақоид каби …

Batafsil

ҒОЙИБНАЗАР МИЁНКОЛИЙ ЗИЁРАТГОҲИ

Марказий Осиёда тасаввуф намояндлари, уларнинг бой маънавий мероси ва бевосита тариқат вакиллари номи билан юритиладиган зиёратгоҳлар тарихини ўрганиш аҳамиятлидир. Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқатида фаолият кўрсатган кўплаб тасаввуф муршидлари орасида таниқли шоир Сўфи Оллоҳёр ва унинг шогирдлари силсиласи мазкур ҳудудда муҳим ўрин тутганлиги ҳамда уларнинг тарихи борасида изланишлар олиб бориш зарурлиги …

Batafsil

МИРЗО УЛУҒБЕК – ДУНЁ ТАМАДДУНИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШГАН АЛЛОМА

Ўрта асрларда Шарқда, йиллар ўтиб Ғарбда илм-фан ривожланишига улкан ҳисса қўшган қомусий алломалардан бири Мирзо Улуғбек – Муҳаммад Тарағай саналади. Муҳаммад Тарағай Шоҳрух Мирзонинг тўнғич ўғли бўлиб, Амир Темурнинг ҳарбий “беш йиллик юриш”(1392-1396й) Ироқдаги Мордин қалъасини қамал қилиш чоғида пайтида 1394 йилнинг 22 март Эроннинг ғарбидаги Султония шаҳрида туғилган. Тарихчи …

Batafsil

МУҲАММАД АМИН ДАҲБЕДИЙ

Сўз Муҳаммад Амин Даҳбедий зиёратгоҳи Самарқанддаги машҳур Махдуми Аъзам Даҳбедий зиёратгоҳ мажмуасида жойлашганлиги унинг тарихи хали хануз илмий тадқиқотчилар томонидан деярли ўрганилмаганлиги эътиборни тортди. Муҳаммад Амин Даҳбедий ҳаёти ва фаолияти дастлаб тарихчи олим Комилхон Каттаев тадқиқотларида[1] ёритилган бўлса, кейинчалик Хайдархон Юлдашходжаев томонидан олиб борилган илмий изланишида[2] ҳам кўриш мумкин.   Муҳаммад …

Batafsil

МУҲАММАД СОДИҚ ЗИЁРАТГОҲИ

Марказий Осиёда Нақшбандия-мужаддидия билан боғлиқ кўплаб тарихий аҳамиятга молик меъморий иншоотлар ва эпиграфик маълумотлар борки, уларни синчиклаб ўрганиш ислом тарихи ва манбашунослигида муҳим ўрин тутади. XVIII-XIX асрларда Нақшбандия-мужаддидия тариқати муршидларидан Сўфи Оллоҳёр номи билан боғлиқ бўлган ҳозирги Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Вахшувор қишлоғидаги масжид, Самарқанд вилояти Нуробод тумани Чўнқаймиш қишлоғидаги …

Batafsil

МАКҲУЛ НАСАФИЙНИНГ “АР-РАДД” АСАРИНИ БУГУНГИ КУНДАГИ АҲАМИЯТИ

Бу табаррук диёрдан қанчадан қанча буюк зотлар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққани, умумбашарий цивилизация ва маданиятнинг узвий қисмига айланиб кетган дунёвий ва диний илмларнинг, айниқса, ислом дини билан боғлиқ билимларнинг тарихан энг юқори босқичга кўтарилишида она юртимизда туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг хизматлари беқиёс экани бизга улкан ифтиҳор …

Batafsil

АЛИ AЛ-ҚОРИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ

Алломанинг тўлиқ исми Нуриддин Али Ибн Султон Муҳаммад Маккий Ҳанафий бўлиб, «Ал-Қорий» кунияси билан машҳурдир. «Ал-Қорий» номининг унга берилишига сабаб, у Қуръони каримни турли қироатларда ўқиш бўйича пешқадамлардан бўлган. Шунинг учун ал-Қорий номи билан шуҳрат қозонган[1: 21]. Ҳофиз Саййид Абдулҳай Китоний (ваф. 1381/1961й.) ўзининг «ат-Таротиб ал-идория ва-л-амалот ва-с-синоот ва-л-матожир ва …

Batafsil

АБУ НАСР ФОРОБИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИДА ИНСОННИНГ ИЖТИМОИЙ ТАБИАТИ

Шарқдаги араб-мусулмон фалсафаси деб номланувчи улкан фалсафий тизимнинг асосчиси ва ҳақли равишдаги энг йирик вакили шубҳасиз Абу Наср Форобийдир. У ислом дини ўзининг ибтидоий шаклидан ўтиб, навқиронлик даврига кирган бир паллада яшаб ижод қилган. Сиёсат ва бошқарув соҳасидаги баҳслар, мазҳаблар ўртасида вужудга келди. Бу баҳслардан-да мураккаброқ ва ўткирроқ мавзу – …

Batafsil