Home / АЛЛОМАЛАР (page 18)

АЛЛОМАЛАР

МИРЗО АБДУЛАЗИМ СОМИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИГА ДОИР ЯНГИ МАЪЛУМОТЛАР (давоми)

Араб тилини мукаммал билган Мирзо Сомий форс‑тожик тилида сўзлашувчи Бухоро зиёлиларининг ўқиши қулай бўлиши учун араб тилидаги иккита асарни форс тилига таржима қилган. Юқорида қайд этганимиздек, улардан бири “Аълом ан‑нос” асаридир. Ушбу асарнинг муаллифи ким, у қайси даврга тегишли, деган саволларга ҳозирча жавоб тополмадик.  Шунингдек, асарнинг Сомий томонидан амалга оширилган …

Batafsil

МИРЗО АБДУЛАЗИМ СОМИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИГА ДОИР ЯНГИ МАЪЛУМОТЛАР

Замонасининг етук тарихнависи, кўзга кўринган шоир ва иншонавис Мирзо Абдулазим Сомий (1838-1907) узоқ йиллар Бухоро ҳукмдорлари амир Музаффар (1860-1885) ва амир Абдулаҳад (1885-1910) саройида котиб ва бош мунший лавозимларида фаолият кўрсатган. Амир Абдулаҳад ҳукмдорлигининг ўрталарида сарой хизматидан четлатилади. Садр Зиё, Садриддин Айний ва бошқа замондошларининг гувоҳлик беришича, умрининг сўнгги йилларини …

Batafsil

ИМОМ БУХОРИЙ – ҲАДИС ИЛМИНИНГ СУЛТОНИ

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғийра ибн Бардазбеҳ ал-Жуфий ал-Бухорий ҳижрий 194 йил шаввол ойининг 13-куни (810 йил 20 июл) таваллуд топган. Имом Бухорий болалигидаёқ отаси вафот этиб, онаси тарбиясида ўсган. У ёшлигидан ақл-идрокли, ўткир зеҳнли ва маърифатга ҳаваси кучли бўлиб, турли илм-фанларни, айниқса, ҳадис илмини зўр …

Batafsil

ХИЛОФ ИЛМИ АСОСЧИСИ

Ислом оламида катта нуфузга эга бўлган, айниқса, фақиҳлар табақасида ўз фаолияти билан донг таратган Абу Зайд Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Исо Дабусий 978 йили Самарқанд ва Бухоро оралиғидаги Дабусия шаҳрида таваллуд топган. У ўз фаолияти давомида кўплаб асарлар ёзиб, фиқҳ илмининг ривожига катта ҳисса қўшган. Абу Зайд Дабусий фиқҳ илмини …

Batafsil

Бухоролик машҳур адиб ва тазкиранавис шоир

Нуриддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Яҳё Авфий Ҳанафий (1171-1172/1233-1242) Бухоро шаҳрида шоир оиласида туғилган. Отаси Марв шаҳрининг қозиси, бобоси ҳам бу шаҳарнинг қозиси, таниқли муҳаддис бўлган. Тоғаси Шарафуззамон Мажиддин эса, Ғарбий Қорахонлар давлатининг ҳукмдорларидан бири Қилич Тамғочхоннинг шифокори бўлган. Яҳё Авфий дастлаб Бухорода тарих, адабиёт, ҳуқуқ, хаттотлик ва бошқа илмларни …

Batafsil

ХОЖА ИСҲОҚИ ВАЛИЙ

Даҳбедий хожалар силсиласининг энг машҳур намояндаларидан бири Хожа Исҳоқи Валий бўлиб, ул зот Махдуми Аъзамнинг тўртинчи ўғли эди. Хожа Исҳоқ отаси Махдуми Аъзамнинг шогирдларидан бири Мавлоно Лутфилло Чустийдан тасаввуф таълимотини ўрганиб, камол топади ва хати иршод олиб, пирлик даражасига етади. Уни Шарқий Туркистон (Хитой) ҳудудида жойлашган мўғул давлати ҳукмдори Абдул …

Batafsil

БОҒИСТОНИЙЛАР ХОНАДОНИ

Ислом тарихида ислом илмларининг маълум бир йўналишида олимлар сулоласи шаклланган. Шу ўринда буюк мутасаввиф Шайх Умар Боғистоний (ХIII-ХIV аср) ва унинг ўғли Шайх Хованди Таҳур (ХIV аср), нақшбандия тариқатининг йирик сиймоси Хожа Убайдулло Аҳрор (1404-1491) номларини алоҳида қайд этиш мумкин. Бу улуғ сиймолар бевосита Шайх Умар Валий Боғистоний хонадони вакиллари …

Batafsil

МУҲАММАД РИЗО ОГАҲИЙ МЕРОСИ – МИЛЛИЙ МАЪНАВИЙ МУЛК

Айни дамларда юртимизда “…матншунослик, адабий манбашунослик, тилшунослик, фалсафа, маданият тарихи соҳаларида миллий маданий меросимизнинг ҳали ўрганилмаган кўпгина қатламларини очиб беришга йўналтирилган илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилаётгани”[1] соҳа мутахассисларидан замон талабларидан келиб чиқиб ўз фаолияти самарадорлигини оширишни тақозо қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли …

Batafsil

АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙ ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚАТЛАР

У зотнинг тўлиқ исми Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий Самарқандий Ансорийдир. Самарқанднинг Мотрид маҳалласида таваллуд топгани учун, Мотуридий деб, ушбу маҳаллага нисбат берилган. Исломга қўшган улкан ҳиссаси ва кўмаки учун, Ансорий саҳобаларга ташбеҳ қилиб, Ансорий тахаллуси берилган. Имом Мотуридий 256/870 йилда Самарқанддаги Мотрид маҳалласида дунёга келди. Аллома …

Batafsil

Абу Ҳамид Рукниддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Амидий Самарқандий

Абу Ҳамид Рукниддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Амидий Самарқандий калом, фиқҳ, фалсафа, мантиқ соҳалари бўйича олим бўлиб, унинг фаолияти ҳақида маълумотлар манбаларда кам келтирилган. Аллома ўз даврининг машҳур етакчи фақиҳ олимларидан бири бўлган Розиййиддин Нисабурийдан сабоқ олган. Нисабурийнинг тўрт шогирдидан бири Муҳаммад Амидий Самарқандий калом илмидаги “жадал” (мантиқ, фалсафа ва баҳс-мунозара, …

Batafsil