Home / АЛЛОМАЛАР (page 12)

АЛЛОМАЛАР

АБУ АМР САМАРҚАНДИЙНИНГ “ФАВОИДУЛ МУНТАҚОТ” АСАРИ

IX-XII асрлар Мовароуннаҳрда илм-фан юксак даражада ривожлангани боис илм-фаннинг олтин даври дея эътироф этилган. Айнан ўша асрларда бу заминда ҳадис илмининг ривожига ўзининг беназир ҳиссасини қўшган Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазий, Аҳмад ибн Ҳанбал Марвазий, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ Марвазий, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Абд ибн Ҳумайд Кеший, Иброҳим ибн Маъқил Насафий, …

Batafsil

ИСҲОҚҲОН ИБРАТ ИЛМИЙ, МАЪНАВИЙ МEРОСИНИНГ ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШДАГИ ЎРНИ

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг миллий маънавий қадриятлармиз, динимиз, тарихимиз, миллий ўзликни англаш ишларига ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада ёшларни жадидлар томонидан қолдирилган илмий маънавий мерос, уларнинг ибратли ҳаёт йўли, ҳаётий позициялари билан ҳамоҳанг тарзда тарбиялаш жуда муҳимдир. Жадид мутафаккирлари орасида Исҳоқҳон Ибратнинг серқирра ижод фаолияти, ҳаётий қарашлари, у …

Batafsil

АЛИ AЛ-ҚОРИНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ

Алломанинг тўлиқ исми Нуриддин Али Ибн Султон Муҳаммад Маккий Ҳанафий бўлиб, «Ал-Қорий» кунияси билан машҳурдир. «Ал–Қорий» номининг унга берилишига сабаб, у Қуръони каримни турли қироатларда ўқиш бўйича пешқадамлардан бўлган. Шунинг учун ал-Қорий номи билан шуҳрат қозонган[1: 21]. Ҳофиз Саййид Абдулҳай Китоний (ваф. 1381/1961й.) ўзининг «ат-Таротиб ал-идория ва-л-амалот ва-с-синоот ва-л-матожир ва …

Batafsil

МАҲМУД ЗАМАҲШАРИЙНИНГ «АТВОҚУ-З-ЗАҲАБ» АСАРИДАГИ АЙРИМ ҲИКМАТЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ

Маҳмуд Замаҳшарий адабиётшунослик, тилшунослик, ҳикматлар борасида дунё олимлари эътироф этган асарлар ёзган. «Атвоқу-з-заҳаб фи-л-мавоиз ва-л-ҳутаб» («Ўгит ва насиҳатларнинг олтин шодалари») мана шундай асарлар сирасига киради. Юз мақоладан иборат панд, насиҳат, яхши хислатлар ва ҳикматли сўзлардан иборат ушбу асар немис ва француз тилларига таржима қилинган ҳамда Вена, Штутгард, Байрут ва Қоҳирада …

Batafsil

Ҳидоятга бошлаган имом

Ислом оламида катта нуфузга эга бўлган имом, фақиҳ, калом илмининг мотуридийлик ақидавий мазҳаби асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридий Самарқанднинг Мотурид қишлоғида таваллуд топган. Абу Мансур Мотуридий ўзининг юксак илмий салоҳияти билан ислом дунёсида алоҳида эътиборга сазовордир. Аллома умри давомида исломнинг асл моҳиятини ҳамда унинг ўзгармас ақидавий таълимотини бузғунчи фирқаларнинг турли …

Batafsil

ЎРТА АСРЛАРДА СОҒАРЖДАН ЧИҚҚАН АЛЛОМАЛАР

Ўрта асрларда Мовароуннаҳрнинг бутун дунёга донғи кетган Самарқанд, Бухоро, Насаф, Шош ва Термиз каби қадимий шаҳарлари билан бир қаторда кўплаб катта-кичик қишлоқ-қўрғонларида ҳам илм-фан, маданият юқори даражада ривожланган. Бу ерлардан илм-фаннинг турли соҳаларида ижод қилган Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Ибн Сино, Қаффол Шоший, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон …

Batafsil

ХУСРАВ ДЕҲЛАВИЙ ИЖОДИНИНГ ТАРИХИГА ЧИЗГИЛАР

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимизнинг асрлар мобайнида яратиб келган улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросини тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу меросни яратган сиймоларнинг орасида, мўғул истилосидан қочиб Ҳиндистонга кетган, асли кешлик кишининг Деҳлида туғилиб, ижоди ўша юртда шаклланган фарзанди, адабиёт ихлосмандларининг кўнглидан абадулабад жой олган ижодкор, форс-тожик адабиётининг буюк намояндаси …

Batafsil

МУҲАММАД ИБН АБУЛҚОСИМ ХОРАЗМИЙ БАҚҚОЛИЙ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИГА НАЗАР

Хоразмий нисбаси билан танилган алломаларнинг ёрқин вакилларидан бири Муҳаммад ибн Абулқосим ибн Бабжукдир. Тўлиқ исми – Абу Фазл Муҳаммад ибн Абулқосим ибн Бабжук Хоразмий Баққолий. У “устоз”, “суннат қиличи”, “машойихлар зийнати” каби юксак номларга сазовор бўлган. Аллома ҳанафий мазҳабида бўлган, мазҳабга оид бир қанча китоблар ёзган. Ибн Арслон “Хоразм тарихи” …

Batafsil

ФИРАБРИЙ РИВОЯТИ МАШҲУРЛИГИНИНГ САБАБЛАРИ НИМАДА?

“Саҳиҳул Бухорий”ни муаллифдан эшитган ровийлар орасида Абу Абдуллоҳ Фирабрий (231-320/846-932) алоҳида ўрин тутади. Аллоҳ таоло унга Имом Бухорий билан учрашиш ва ундан ҳадис эшитиш учун бир неча сабабларни тақдир қилган ва кўп хайрли ишларга муяссарлик билан хослаган. Шу сабабли унинг ривояти ривоятларнинг энг яхшиси, энг тўлиғи ва санади олийроғига айланган. …

Batafsil

МОВАРОУННАҲР УЛАМОЛАРИНИНГ МЕРОС ИЛМИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

Мовароуннаҳр диёри ислом нури билан мунаввар бўлганидан сўнг бу диёр аҳлининг кўпчилиги исломни очиқ қалб билан қабул қилди. Айтиш мумкинки, Мовароуннаҳр аҳолисининг ислом динига кириши уларнинг кўплаб қобилиятларининг очилишига, ҳаётнинг кўплаб жабҳаларида ўзларининг пешқадамликларини исбот қилишга олиб келди. Кўп ўтмасдан илм-фаннинг ва исломнинг турли соҳалари бўйича мовароуннаҳрлик намояндалар етишиб чиқа …

Batafsil