Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 9)

ЯНГИЛИКЛАР

ИЛМИЙ АНЖУМАНДА МАРКАЗ ОЛИМИ МАЪРУЗАСИ ТИНГЛАНДИ

Самарқандда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида “Ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг синергетик муаммолари” мавзусида республика илмий-техник анжумани ўтказилди. Хорижий ва маҳаллий мутахассислар, ўқитувчи, талаба ва тадқиқотчилар, соҳа ходимлари иштирок этган анжуман ижтимоий барқарорликнинг синергетик муаммоларини муҳокама қилиш, таълим соҳасига фан ютуқларини кенг …

Batafsil

ХОРАЗМДАГИ ТАДБИРЛАР ЯКУНЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Урганч шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Фахриддин Розий ўрта махсус ислом билим юртида “Имом Бухорий мероси – ёт ғояларга қарши” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Марказ ходимлари талабалар билан экстремизм ва терроризмнинг ҳозир энг хавфли ва оқибатларини башорат қилиб бўлмайдиган ҳодисалар эканидан …

Batafsil

ТАРҒИБОТЧИЛАРНИ ХИВА ШАҲРИ ВА ТУМАНИ ҚАРШИ ОЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Хоразм вилояти маҳаллаларидаги тарғибот тадбирларини Хива шаҳри ва туманида давом эттирди. Шаҳардаги “Янги ҳаёт”, “Қиёт”, “Гулирайҳон”, “Мевастон” МФЙлар  фаоллари билан суҳбатда тинчлик қадри, бағрикенгликнинг миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни, ислом динидаги эзгулик ва инсонийлик ғоялари, ёш авлодни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг моҳияти ҳақида …

Batafsil

НАВБАТДАГИ МАНЗИЛ – ҲАЗОРАСП ВА ХОНҚА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Хоразм вилояти маҳаллаларида олиб бораётган ташвиқот ишлари Ҳазорасп ва Хонқа туманларида ташкил этилган тадбирлар билан давом этди. Ҳазораспнинг “Оталиқ”, “Сулаймонқалъа”, “Алоқали кўл”, “Баркамол авлод” МФЙ вакиллари билан суҳбатда жаҳолат билан йўғрилган ахборот хуружлари, улардан кўзланган асосий мақсадлар ва ёшларни бу каби таҳдидлардан асраш борасида …

Batafsil

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Турсунов Бахтиёр Темуровичнинг фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида

“Aлишер Навоийнинг комил инсон концепциясини ёшлар қалбига сингдиришда синергетик методологиянинг ўрни” мавзусида Турсунов Бахтиёр Темуровичнинг “Aлишер Навоийнинг комил инсон концепциясини ёшлар қалбига сингдиришда синергетик методологиянинг ўрни” мавзусидаги 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ҳимояси Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат …

Batafsil

ГАЛДАГИ ТАДБИРЛАР ГУРЛАН ВА ЯНГИБОЗОРДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Хоразм вилоятининг Янгибозор ва Гурлан туманлари маҳаллаларида тарғибот тадбирларини ўтказди. Янгибозор туманидаги “Халқобод”, “Очақалъа”, “Олтинкўл”, “Наврўз” МФЙ аҳли билан ташкил этилган учрашувларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мақсадлар, аллома аждодларимизнинг ибратмонанд ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси, илм олиш ва ёйишнинг фазилати, диний …

Batafsil

МАРКАЗ ДИРЕКТОРИ НУФУЗЛИ АНЖУМАНДА НУТҚ СЎЗЛАДИ

Айни пайтда Термизда Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва қатор бошқа вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида “Имом Бухорий, Имом Доримий ва Имом Термизий: Муҳаддисликнинг Мовароуннаҳр мактаби” мавзусида халқаро илмий конференция иш олиб боряпти. Унда Туркия, Эрон, Бирлашган …

Batafsil

ХОРАЗМ МАҲАЛЛАЛАРИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ТАДБИРЛАР БОШЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Хоразмдаги тарғибот тадбирлари доирасида вилоят маҳаллаларида маънавий-маърифий учрашувларни бошлади. Тарғиботчилар Урганч тумани маҳаллаларида бўлиб, аҳоли билан жонли мулоқотда бугунги кунда мамлакатимизда халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар, шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни …

Batafsil

ТАРҒИБОТЧИЛАР – УРГАНЧДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Хоразм вилоятида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида ўтказилаётган тадбирлар Урганчда давом этди. Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида “Имом Бухорий мероси – ёт ғояларга қарши” мавзусида ташкил этилган тадбирда Марказ илмий ходими Ж.Жумаев, филиал директори Ў.Матёқубов иштирокида талаба-ёшлар билан бугунги кунда дунё бўйича …

Batafsil

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИГА КЎЧДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Хоразм вилоятидаги таълим муассасалари ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашга қаратилган “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосидаги маърифий тадбирларни бошлади. Дастлаб Урганч давлат университетида учрашув ташкил этилиб, талаба-ёшлар билан мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ёш авлод турли ёт …

Batafsil