Home / КУН ҲАДИСИ (page 4)

КУН ҲАДИСИ

КУН ҲАДИСИ

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни яхшилиги хурсанд қилиб, ёмонлиги хафа қилса, у мўминдир», дедилар». Имом Аҳмад ва Имом Ҳоким ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилинг доим Аллоҳнинг зикри ила ҳўл бўлиб турсин», дедилар». Имом Термизий ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!», дедилар». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қарзини тўлашга қодир одамнинг уни атайлаб тўламай юриши қарз берган одамга қилинган зулмдир!», дедилар». Имом Бухорий ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Солиҳ банданинг қўлидаги солиҳ мол мунча ҳам яхши», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳаж қилиб, фахш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси туққан кундек қайтади», дедилар». Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илм талаб қилиш йўлини тутса, Аллоҳ таоло уни жаннат йўлига йўллаб қўяди», дедилар». Имом Муслим ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббисини зикр қилиб юрадиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг мисоли худди тирик ва ўликнинг мисоли кабидир», дедилар». Имом Бухорий ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмасдан, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшидир», дедилар». Имом Бухорийнинг «Ал-Адаб Ал-Муфрад» асарларидан.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Анас ибн молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга биродаридан уч кундан ортиқ аразлаш ҳалол эмас», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Batafsil