Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 4)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

Франциялик экспертлар навбатдаги гуруҳ билан иш бошлади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 20 апрель куни “Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари” мавзусидаги халқаро семинар-тренингнинг иккинчи босқичи ўз ишини бошлади. Ўтган ҳафта мазкур ўқув курсининг биринчи гуруҳ учун машғулотлари муваффақиятли якунланиб, эндиликда тингловчилар жамоаси учун тренингига старт берилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа ўтган йилги тажрибанинг мантиқий давоми бўлиб, юртимиздаги …

Батафсил

Марказда канадалик олим тадқиқотларини бошлади

Имом Бухорий халқаро стипендиясининг навбатдаги совриндори, Канада ислом маданияти институти директори, доктор Аҳмад Бадра илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди. Марказ директори Шовосил Зиёдов ҳузуридаги қабулда амалиётчи ўз изланишларининг мақсад-вазифалари билан ўртоқлашди. Учрашувда, шунингдек, икки муассаса ўртасида илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Суҳбатдан сўнг …

Батафсил

Бухоролик журналистлар – маърифат масканида

Самарқанд ва Бухоро – асрлар давомида ислом тамаддунининг икки йирик маркази, илм-фан ва маърифат бешиги бўлиб келган. Бугун ушбу тарихий ва маънавий ришталар янгича мазмун касб этиб, икки қадимий шаҳар ўртасидаги илмий ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Бухоро вилояти ОАВ вакиллари, таниқли журналистлар ва блогерлар иштирокида ташкил …

Батафсил

Назарий билимлар амалиёт билан мустаҳкамланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил қилинган «Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари» мавзусидаги семинар-тренингнинг иккинчи куни сермазмун амалий машғулотларга бой бўлди. Тадбирнинг бу босқичида асосий эътибор тингловчиларнинг мустақил тадқиқотлари ва қўлёзма манбалар билан бевосита ишлаш жараёнига қаратилди. Дастурга мувофиқ, Франциялик эксперт Франс Ришар қўлёзмашуносликнинг назарий асослари юзасидан якуний хулосалар бергач, …

Батафсил

Қўлёзмашунослик соҳасидаги халқаро семинар ўз ишини бошлади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 16 апрель куни “Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари” мавзусида навбатдаги ўқув семинар-тренинг старт олди. Унда мамлакатимиз олимлари, тадқиқотчилар, реставраторлар, шунингдек, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндорлари иштирок этмоқда. Таъкидлаш жоизки, мазкур илмий тадбир анъанавий характерга эга бўлиб, ўтган йили ўтказилган семинарнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Ушбу …

Батафсил

Илм-фан ва инновациялар интеграцияси йўлида янги босқич

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида илмий изланишлар кўламини кенгайтириш ва замонавий таълим муассасалари билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида навбатдаги муҳим қадам қўйилди. Марказ билан Навоий инновациялар университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Марказ директори, тарих фанлари доктори, профессор Шовосил Зиёдов ва Навоий инновациялар университети …

Батафсил

Марказга жорий йилнинг илк стипендиати келди

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендиянинг жорий йилдаги илк совриндори, Туркиядаги Карабук университети тадқиқотчиси Айшенур Кумас илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди. Амалиётчи директор Шовосил Зиёдов қабулида бўлиб, Ўзбекистондаги изланишларидан кўзлаган мақсадлари ҳақида сўзлаб берди. Туркиялик тадқиқотчи ўз илмий ишида “Саҳиҳайн” (Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг ишончли тўпламлари) асосида ёзилган ва …

Батафсил

Қалам аҳлининг галдаги ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўзининг 9 йиллик фаолияти давомида нафақат илмий тадқиқотлар, балки жамоатчилик билан ҳамкорлик борасида ҳам мустаҳкам анъанани шакллантирди. Марказда ўтказилган навбатдаги медиа-тур бунинг яққол исботи бўлди. Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси масъул ходими Келдиёр Тўлиев бошчилигидаги ижодий гуруҳ, жумладан, “Ренессанс”, “Mahalla” телеканаллари, “Paradigma.uz”, “Ҳақиқат.uz”, “Zamon.uz” каби оммавий …

Батафсил

Халқаро илмий тадбирлар туркумига старт берилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ислом – тинчлик ва маърифатпарварлик дини” мавзусидаги халқаро онлайн илмий семинарлар туркуми йўлга қўйилди. Ушбу ташаббуснинг асосий мақсади минтақада ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, халқаро илмий-маърифий мулоқотни кучайтириш ҳамда диний радикаллашув ва экстремизм каби таҳдидларга қарши …

Батафсил

ИЛМНИНГ ИЛҒОР НАМОЯНДАЛАРИ АНЖУМАНИ

11 апрель куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий етакчи илмий-академик муассасалар раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутассаддилари ICESCO, IRCICA, TURKSOY, Туркий маданият ва мерос жамғармаси, Туркия Қўлёзмалар муассасаси, Туркия Фанлар академияси …

Батафсил