Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 15)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

ЎМОННИНГ ЯНА БИР НАШРИ – ТАШРИФ ҲАҚИДА

Ўмоннинг “Asdaa Oman” интернет нашри яқинда Султонликка сафар қилган Ўзбекистон делегацияси аъзолари билан суҳбат ҳақида материал чоп этди. Мақола Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари ўринбосари Фирдавс Ҳалимов интервьюси билан бошланган. Унда ташрифдан кўзланган мақсад, мамлакатларимиз ўртасидаги илмий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари, электрон қўлёзмалар алмашиш имкониятлари ҳамда англашув меморандумларининг лойиҳаларини тайёрлаш …

Batafsil

Самарқанд вилояти имом-хатиблари малака оширмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси ва Халқаро ислом академияси ҳамкорлигида Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган қирққа яқин масжид имом-хатиблари учун исломнинг асл таълимотини етказиш орқали аҳолининг диний саводхонлигини юксалтириш ва ёшларни турли ёт ғоялардан асраш борасида касб маҳоратини такомиллаштиришга қаратилган малака ошириш ўқувлари бошланди. …

Batafsil

Самарқанд вилояти имом-хатиблари учун малака ошириш ўқувлари бошланди

Айни дақиқаларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамкорлигида Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган масжид имом-хатиблари иштирокида малака ошириш ўқувлари бошланди.   Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати

Batafsil

Жиззахдаги ўқувлар самарали бўлди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Жиззах вилоятида ўтказилган ўқув семинарларининг якунийси Зомин, Зарбдор, Даштобод туманлари диний соҳа вакиллари иштирокида ташкил этилди. Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов йиғилганларга диний-маърифий соҳа масъуллари олдида турган энг муҳим вазифалар, жамиятда ахборот хуружларига қарши кучли маърифий ҳимояга эҳтиёж мавжудлигидан келиб чиқиб, турли ғоявий ва …

Batafsil

Жиззахда семинарлар давом этмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Жиззах вилоятидаги навбатдаги ўқув семинари Пахтакор, Дўстлик, Зафаробод, Арнасой, Мирзачўл, Ғаллаорол ва Бахмал туманларида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва ноиблар учун ташкил этилди. Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов ёт мафкуралар таъсирининг олдини олишга оид мавзулар доирасида диний экстремизм ва радикализмга қарши аҳоли, айниқса, ёшларда мустаҳкам …

Batafsil

Жиззах вилоятида семинарлар старт олди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва ноиблар учун “Ижтимоий муносабатларда диннинг ўрни ва аҳамияти”, “Радикализм ва экстремизмга қарши кураш: бугунги ҳолат ва халқаро тажриба” ҳамда “Бузғунчи ғояларга раддия бериш методологияси” каби мавзуларда туркум ўқув семинарларини бошлади. Дастлабки тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг …

Batafsil

ҲАМКОРЛИК ТАКЛИФИ ИЛГАРИ СУРИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркия Тарихчилар жамияти раҳбари проф. др. Юксел Ўзген ва Туркия Республикасининг Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Отатурк маданият, тил ва тарих олий органи раҳбари Деря Ўрздан иборат делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ директори Шовосил Зиёдов ҳамроҳлигида музей фаолияти билан танишди. Имом Бухорий ҳаёти ва илмий-маънавий …

Batafsil

САМАРАЛИ МУЛОҚОТЛАР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ташриф буюрди. Марказ директори Шовосил Зиёдов меҳмонларни музей билан таништирди. Марказ илмий фаолияти, қўлга …

Batafsil

ҲИНДИСТОН ЭЛЧИСИ МАРКАЗДА МЕҲМОН БЎЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат ташриф буюрди. Меҳмон Марказ музейида Имом Бухорийнинг ҳаёт йўли ва илмий фаолиятига оид экспонатлар ва нодир қўлёзмаларни катта қизиқиш билан кўздан кечирди. Элчига Имом Бухорий қолдирган бой илмий-манавий мерос хусусида батафсил маълумот берилди. Ташриф чоғида юқори мартабали …

Batafsil

ЎМОН СУЛТОНЛИГИГА САФАР МАНФААТЛИ БЎЛДИ

Аввал хабар берилганидек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази вакилларидан иборат делегация Ўмон Султонлигига сафар қилди. Ташриф асносида делегация аъзолари Маскат шаҳридаги Ўмон миллий музейи фаолияти билан танишди. Музейдан ўрин олган Султонлик дипломатияси билан боғлиқ ҳужжатлар, тарихий расмлар, васиятномалар, турли давлатлар томонидан берилган ҳадялар ва бошқа …

Batafsil