Home / МАҚОЛАЛАР (page 39)

МАҚОЛАЛАР

БУХОРО АМИРЛИГИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР: ИСЛОМИЙ АНЪАНАЛАР ВА КИЙИНИШ МАСАЛАСИ (ДОМЛА ИКРОМ АСАРИ АСОСИДА)

Аёлларнинг ўраниб юришлари Туркистоннинг марказий шаҳарларида қадимдан одатга айланган. Аммо ХХ асрнинг бошида жамият ҳаётини ислоҳ қилиш учун бошланган ҳаракатнинг замирида аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқини тиклаш, уларнинг мактабларда билим олиб, касб-ҳунар билан эркин шуғулланишига имконият яратиш мақсади ҳам бор эди. Ўз даврининг етук уламоси Домла Икром барча замонавийликларни қўллаб-қувватласа-да, аёлларнинг паранжидан воз …

Batafsil

АБДУРАУФ ФИТРАТНИНГ ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ ВА БИЛИМЛАРГА ОИД ҚАРАШЛАРИ

Жадидлик ҳаракати намояндаси Абдурауф Фитратнинг ижод йўли жуда ранг-баранг. У Туркистондаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётдаги муаммолардан ташқари, ўлкадаги табиат, атроф-муҳит ва экологик муаммоларга тааллуқли қимматли фикрларни ҳам илгари сурган. Фитрат: “Ақл – Аллоҳ томонидан берилган, инсонларни икки дунё саодатига етакловчи энг буюк неъмат”, деб таърифлайди. Одамзод табиат, унинг ҳодисалари …

Batafsil

«Агар огоҳсан сен – шоҳсан сен. Агар шоҳсан сен – огоҳсан сен!»

ҚАДРЛИ ва ТАБАРРУК  ҲОЖИБОБО ва ҲОЖИОНАЛАР! МУҲТАРАМ ҲОЖИАКАЛАР! АЗИЗ ва ҚИММАТЛИ  МЕҲРИБЕПОЁН  ОТАЛАР! ҲУРМАТЛИ ва МУНИС  МЕҲРИДАРЁ  ОНАЛАР! Бугунги юртимизнинг тинчлигида СИЗЛАРНИНГ ҳам хизматларингиз БЕҚИЁС КАТТА! СИЗЛАРНИНГ ўз оилангиз тарбиясидаги машаққатли ва шарафли, оғир ва савобли, сермаҳсул ва олижаноб фаолиятларингиз ҳар қандай таҳсину мукофотларга лойиқ ва муносиб!!! Халқимизнинг миллий маънавияти, оилаларимизда амал қилинадиган тартиб-қоидалар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эгалигини ҳаммамиз …

Batafsil

ҲИКМАТЛАРДА ЯШИРИН ДУРДОНАЛАР

Тасаввуф тадрижий тараққиётга эга таълимот бўлиб, ислом оламида VIII асрнинг ўрталарида пайдо бўлган. Дастлаб у зоҳидлик ҳаракати кўринишида куртак ёяди. Гап шундаки, ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин мусулмонлар орасида бўлиниш юз беради, айниқса, халифа Усмон замонида бойликка ружу қўйиш, қариндош-уруғлар, яқин дўст-биродарларни қимматбаҳо туҳфалар билан сийлаш расм …

Batafsil

ҲАЛОЛЛИК – ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК АСОСИ

Ҳалоллик одамлар орасидаги ижобий муносабат асосидир. Ҳалол луқма ва меҳнат билан топилган мол-мулк инсон қалбида хотиржамлик, сокинлик уйғотади ва ўзгаларга нисбатан холис, эзгу ният билан муносабатда бўлишга олиб келади. Инсон ҳалол меҳнат қилиб, ишлаб чиқариш ривожланишига ёрдам беради ва халқнинг фаровон, бахтли яшашига кўмаклашади. Ҳаром луқма эса салбий қувватлар манбаи …

Batafsil

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ФАЗИЛАТИ

Аллоҳ таоло наздида замон ва маконлар фазлда баробар. Бир-биридан ортиқ ё кам жойи йўқ. Лекин Ўзи фазилатли қилган замон ва маконлар бундан мустасно. “Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У (ой )ларда ўзингизга зулм қилманг” (Тавба …

Batafsil

ЎРТА АСРЛАРДАГИ ИСЛОМ МАДАНИЯТИДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИДА ВОРИСИЙЛИК АНЪАНАЛАРИ: ТАДҚИҚОТЛАР ТАҲЛИЛИ

Ўзбекистон янги тараққиёт босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда ўзгаришлар рўй бераётган бугунги кунда илм-фанга янгича ёндашувларни олиб кириш долзарб вазифага айланди. Шу боис ҳар бир фанда фундаментал тадқиқотлар олиб бориш, янгича хулосаларни шакллантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ислом дини ва фалсафасига доир тадқиқотларни чуқурлаштириш, араб-мусулмон цивилизациясига бугунги кун нуқтаи назаридан …

Batafsil

ИСЛОМДА КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Либос – бу Аллоҳнинг Ўз бандаларига ато этган тенгсиз неъматларидан бири десак, муболаға қилмаган бўламиз. У инсонни иссиқ-совуқдан сақлайди, авратларини беркитади ва кишига зийнат бўлиб хизмат қилади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади «Эй Одам болалари, …

Batafsil

ЗАМОНАВИЙ ИҚТИСОДИЁТДА ИСЛОМ БАНКЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

2020 йилнинг бошида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури доирасида «Ўзбекистонда исломий молия маҳсулотлари таҳлили» бўйича амалга оширилган тадқиқот доирасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра банк кредитларидан фойдаланмасликнинг асосий сабаби сифатида авваламбор диний қарашлар, кредитлар бўйича юқори фоиз даражаси ва кредитлаштиришнинг мураккаблиги кўрсатилган. Агар мамлакатда ислом молия муассасаси ташкил этилса, юқоридаги сўровномада …

Batafsil

Либос – инсоннинг “ID картаси”

Қадимдан либос инсоннинг ижтимоий мавқеи, касб-корини англатган. Боёнлар, мусофир дарвешлар, ҳунарманд-савдогарлар, шунингдек, уруғ ва элатларни-да либосига қараб таниса бўлади. Боиси кийим маданият кўзгуси. Бугун йиртиқ-ямоқ шим, калта пайпоқ кийган ёшлар кўпайиб бормоқда. Бу ҳам маданият белгиси, дегувчилар топилади. Аммо бу каби “урф”лар халқимизнинг қадимдан мерос кийиниш маданиятига таъсир кўрсатаётганини кўриб, …

Batafsil